«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:58
ЎЗO‘Z

Пойтахтда ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг 70 фоизи 10–11-синфлар қайта очилишини ёқлашмоқда

19 июн, 09:38 6 306 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пойтахтда ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг 70 фоизи 10–11-синфлар қайта очилишини ёқлашмоқда Дам олиш куни бўлишига қарамасдан, бугун — 2017 йилнинг 18 июнини таълим тизимини ривожлантириш соҳасида тарихий кун бўлди, деб аташ мумкин. Мактабларда сўров ўтказилди, унинг якунига кўра ота-оналар 10-11-синфларнинг тикланиши учун «ҳа» ёки «йўқ», дея ўз фикрларини билдиришлари керак эди.

Кеча бош вазир Абдулла Арипов иштирокида мактаб директорлари, халқ таълими вазирлигини пойтахт туманларидаги бўлимлари, шунингдек, вазирлик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилиш давомида бош вазир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманидаги 78-мактабга ташрифи давомида 10–11-синфларни тажриба тариқасида қайта тиклаш борасида берган таклифини эълон қилди.

Шу куннинг ўзидаёқ бош вазир Абдулла Арипов халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга 18 июнь куни соат 8:00 дан 16:00 гача 10–11-синфларни қайта жорий этишга рози ёки рози эмаслигини аниқлаш юзасидан сўровнома ўтказиш вазифасини топширган эди. Сўровнома натижалари ҳукуматга шу куннинг ўзидаёқ тақдим этилиши белгилаб қўйилган эди. Сўровнома якунларининг расмий натижалари эълон қилинмасдан аниқки, қатнашувчиларнинг фикри бўлинади: бу таклифни қўллаб қувватлаётганлар ҳам бор, шунингдек, 10-11-синфларнинг жорий этилишига қаршилар ҳам. Ижтимоий тармоқларда янграётган фикрларда, таҳририятга келаётган мурожаатларда ҳам бу ҳол кўзга ташланиб турибди.

Кун.уз’нинг хабар беришича, пойтахт мактабларидаги 9-синф битирувчиларнинг ота-оналари фикрини ўрганиш давомида ўтказилган сўровнома дастлабки таҳлилларига кўра, ота-оналарнинг 70 фоизи мактабларда 10- ва 11-синфлар очилишини, фарзандлари лицей ёки касб-ҳунар коллежларидан кўра мактабда ўқишни давом эттиришларини ёқлашмоқда.

Ота-оналарнинг аксарияти буни фарзандларининг ҳали ёшлиги, улғайгунга қадар ўзларнинг кўз ўнгида, маҳаллада назоратда бўлишини исташаётгани билан тушунтиришган. Кун.узга маълумот берган манба бу ҳолат юзасидан келгусида вилоятларда ҳам жамоатчилик фикри ўрганилишини маълум қилди.

«Ота-оналар, албатта, фарзандларининг ўқиши, юриш-туриши назоратда бўлишини хоҳлашади, чунки мактабда назорат кучлироқ, ўқувчидар эса аксинча, эркинроқ бўлишни — ота-она ва ўқитувчилар назоратидан холироқ коллеж ёки лицейларда ўқишни исташади», деди манба.

«Бу вазиятда ҳеч кимнинг ҳуқуқлари поймол қилинмайди, дастлабки сўров натижалари албатта таҳлил қилинади ва шунга яраша қарор чиқарилади», деди Кун.узга маълумот берган манба.

Абдулла Арипов кеча бўлиб ўтган йиғилишда 2017 йилнинг сентябридан пойтахт туманларининг ҳар бирида 4 тадан мактабда 10–11-синфлар тажриба тариқасида очилиши ҳақидаги режа билан ўртоқлашган. Тошкент шаҳрида 11 та туман борлиги инобатга олинса, 44 та мактабда янги ўқув йилидан 10-синф, келгуси ўқув йилидан эса 11-синф фаолият кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, мактабларда 7 ёшга тўлмаган болалар учун «нолинчи» деб аталаётган тайёрлов синфлари ҳам очилади..

Бош вазир 10- ва 11-синфлар учун ўқув-услубий режаларни тайёрлаш борасида топшириқ ҳам берган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар