«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:44
ЎЗO‘Z

Қабул бошланмоқда! Абитуриентлар диққатига: ўзгаришлар бисёр

13 июн, 23:36 15 567 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қабул бошланмоқда! Абитуриентлар диққатига: ўзгаришлар бисёр Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тартиб ва қоидалари бу йил ўтган йилгиларига нисбатан анча ўзгаришларга бой бўлмоқда.

Тизимдаги қабул квоталари янги қурилаётган корхоналарнинг ҳудудий жойлашуви, корхона ва ташкилотларнинг истиқболга мўлжалланган талаб ва эҳтиёжи, битирувчиларнинг танланган мутахассислик бўйича ишга жойлашуви мониторинги маълумотлари асосида шакллантирилган, деб ёзмоқда «Qalampir.uz» сайти.

Янги ўқув йилидаги қабул квоталари ўтган ўқув йилига нисбатан 10659 ўринга, яъни 17,5 фоизга ошган. Квота бакалаврлар учун 66316 ўрин, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 18194 та ва тўлов-контракт асосида 48122 та этиб белгиланди. Ўтган йилги кўрсаткичларга солиштирганда, бу йил тўлов-контракт асосида қабул қилиниши режалаштирилган талабалар сони 9710 нафарга кўп. Магистратура учун 5000 та ўрин ажратилган бўлиб, бу илмий салоҳиятли, тор йўналишларга ихтисослашган мутахассислар сони ошади, деганидир.

Олий таълимдаги сиртқи бўлимлар

Ахборот технологиялари, кончилик, темир йўл йўналишлари бўйича учта олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар очилди. Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига 100 нафар, жумладан, давлат гранти бўйича 15, тўлов-контракт асосида 85 нафар, Навоий давлат кончилик институтига тўлов-контракт асосида 90 нафар, Тошкент темир йўл муҳандислари институтига тўлов-контракт асосида 80 нафар абитуриент қабул қилинади. Истовчилар йўналишига мос касб-ҳунар коллежини тугатган бўлиши шарт. Шунингдек, шу соҳада камида 3 йиллик меҳнат стажи, махсус сиртқи бўлимда олий маълумот олиши учун тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан берилган тавсияномага эга бўлиши керак.

Касблар сони ошди

Юртимизнинг 36 олий таълим муассасасида 114 бакалавриат йўналиши, 42 олий таълим муассасасида 104 магистратура мутахассислигига қабул янгидан йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, олий таълим муассасаларида бакалавриатда 6 та, магистратурада 8 та мутлақо янги, касб классификаторимизда илгари мавжуд бўлмаган йўналиш ва мутахассисликлар ташкил этилди. Жумладан, корпоратив молия (Тошкент молия институти), автомобиль йўллари, кўприклар, панеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш; шаҳар йўллари ва кўчалари (Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти).

Янги ташкил этилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида қишлоқ хўжалигини автоматлаштириш, электрлаштириш, мутлақо янги мелиоратив гидрология каби йўналишлар мавжуд.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бу йилдан технологик машиналар ва жиҳозлар, бино ва иншоотларни қуриш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш каби қурилиш ва архитектурага ихтисослашган йўналишларга қабул амалга оширилади.

Термизда техника ва аграр соҳаларда мутахассилар

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника ва Тошкент давлат аграр университетларининг филиаллари очилмоқда. Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалига иккита факультет учун 8 йўналишда 350 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган.

Шифокор кадрлар

Шифокор кадрларни ҳудудлар кесимида тизимли таъминлаш учун тиббиёт олий таълим муассасаларига мақсадли қабул йўлга қўйилади. Эни тиббиёт олий таълим муассасаларининг грант ўринлари мақсадли қабул учун ажратилади. Бу тажриба кейинги йиллардан бошқа олий таълим муассасаларида ҳам жорий этилиши мумкин. Тиббиёт олий таълим муассасаларига мақсадли қабул бўйича кейинроқ тўлиқ маълумотлар тақдим этилади.

68 балл?

Бу белгиланган квоталардан ташқари оширилган тўлов-контракт суммаси бўйича қўшимча қабул чегарасидир. Тўлов-контракт суммасини тўлашга қодир абитуриент ариза беради. Таълим муассаси томонидан белгиланган квоталардан келиб чиққан ҳолда абитуриентлар тўплаган баллар кетма-кетлигини қатъий сақлаган ҳолда, оширилган контракт суммаси бўйича абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бошланади. Тўлов-контракт суммасининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул ўтиш балини тўплай олмаган абитуриентларнинг тўплаган балига мувофиқ юқоридан пастга кетма-кетлик тартибини бузмаган ҳолда амалга оширилади.

Тўлов-контракт суммасининг оширилган ставкаси миқдори ҳозирча маълум эмас. Белгиланган сумма фақат 1-курсда тўланиши керакми ёки 4 йил мобайнидами, бунга ҳам аниқлик киритилмаган.

Ҳужжатлар 15 июндан 15 июлга қадар қабул қилинади. Тест синовлари эса ҳар доимгидек 1 августда ўтказилиши режалаштирилган.

Қабул комиссияси ва квоталар ҳақидаги охирги маълумотларни бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар