«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:48
ЎЗO‘Z

2017-2018 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси 14 фоизга оширилди

07 июн, 18:21 8 381 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2017-2018 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси 14 фоизга оширилди Бугун, 7 июнь куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуман ўтказилди. Унда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази директори Мажид Каримов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев, Тошкент давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори Мансурхон Камоловлар чиқиш қилишди.

Анжуманда иштирок этган "Кун.уз" ходимига кўра, унда Ҳаракатлар стратегиясига асосланиб, Президент томонидан 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сонли "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилингани ҳамда унинг моҳияти алоҳида қайд этилди. Олий ўқув юртлари олдига жаҳоннинг етакчи илмий-таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, минтақа талаблари ва кадрлар тайёрлаш орасидаги алоқани муносиб таъминлаш, педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, ОТМ илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш каби масъулиятли вазифалар қўйилгани маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, дастур қабул қилиниши орқали ОТМларга қабул квоталарини 18 фоизга ошириш ва ОТМлар ўқув дастурига камида 350 нафар юқори малакали мутахассис, ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш кўзда тутилган. Қабул квотасининг кенгайиши барча олий таълим муассасаларида босқичма-босқич амалга оширилиши қайд этилди.

Шу йилнинг 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2955-сонли "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда бир қатор янгиликлар мавжудлиги таъкидланди. Жумладан, қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага (14 фоизга), 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилгани маълум қилинди. Шунингдек тўлов-шартнома пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилиши айтилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар