«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

Тезкор хабар! П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ишдан олинди

06 июн, 17:25 13 155 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тезкор хабар! П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ишдан олинди Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи Жасурбек Иброҳимов фожиаси сабабли тилларга тушди. Энди ҳар икки гапнинг бирида мана шу қотиллик ва коллеж бир-бирига боғланаверади.

Олдин хабар берганимиздек, марҳум Жасурбек Иброҳимов ва гумондор Исломбек Тўлаганов ушбу коллеж ўқувчилари бўлишган. “Qalampir.uz” сайтининг хабар беришича, мазкур тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олинган.

Лутфи Юсупова таълим даргоҳида 33 йилдан бери фаолият юритиб келган бўлиб, охирги 10 йилдан буён коллежга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Кеча, 5 июнь куни ўша воқеа сабаб Лутфи Юсуповадан ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган.

Шу куни, яъни Лутфи Юсупова вазифасидан озод этилгунга қадар “Qalampir.uz” сайти мухбирлари ундан эксклюзив интерью олишга улгурган эди. Мазкур интервьюни тез орада сайтимизда эълон қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган. Кейин эса 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар