Бир неча йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси сифатида фаолият юритган Алишер Жўрақулович Хўжаев янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, Алишер Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.