«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:52
ЎЗO‘Z

#СправедливостьЖасуру: қотилларни қандай жазо кутмоқда?

05 июн, 17:26 11 250 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
#СправедливостьЖасуру: қотилларни қандай жазо кутмоқда? Кеча, 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини, гумондор Ислом Тўлагановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди аломатлари билан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида шундай дейилади:

“104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш:

д) жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(104-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)”


Ҳозирча ҳеч нима аниқ эмас, жазони фақат одил суд тайинлайди. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, гумондаги шахслар, коллеж ўқувчилари вояга етмаганлар ҳисобланади.

Вояга етмаганлар жиноят содир этса, улар жазони ўташ учун Тошкент вилоятининг Зангиота тарбия колониясига юборилади. Ушбу колонияга ўта оғир жиноятни содир этган ўсмирлар олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Миробод тумани ИИБда бўлиб ўтган йиғилишда гумондорнинг ота-онаси ўғлига қонуний жазо берилишини сўраган эди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида жойлашган “Дўстлик” боғида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни талаб қилиб, оммавий акция бўлиб ўтди. Ушбу жиноят юзасидан эълон қилинган петицияга 10 мингдан зиёд одам қўл қўйган эди.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 4
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар