«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:29
ЎЗO‘Z

Бурнингиз кўриниши – феълингиздан сўзлайди

03 июн, 09:03 8 430 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бурнингиз кўриниши – феълингиздан сўзлайди Бу сафар бурнингизнинг шаклига қараб, характерингиздаги айрим жиҳатларни аниқлаймиз.

1. Узун, бир текис бурун. Ён қаноти деярли текис, учи эса пастга қараган бўлади. Кўпинча узун бурунли инсонлар, жуда қизиқувчан, оптимист бўлишади. Улар ўзгаларга ёрдам беришга доим шайлар. Шунингдек узун бурунли инсонлар атрофидагиларда қизиқиш уйғотади. Улар ҳақида яна бир маълумот: ҳар қандай муаммога ечим топишга усталар.

2. Грекча бурун. Шаклан ингичка, узун ва тўғри тузилган. «Грек»лар ҳар доим ҳам диққат марказида бўлишни истамайдилар. Улар жуда тежамкор ва яқинларига содиқдирлар. Бундай бурун эгалари ўз туйғулари ҳақида гапиришга қийналадилар, шунинг учун бундай инсонлар одамови кўринишади.

3. Қайрилма (илмоқсимон) бурун. Бу турдаги бурунни кўпчилик қуш тумшуғига ўxшатади. Буруннинг ён қаноти эгилган, учи эса пастга қаралган бўлади. Қайрилма бурун эгалари янгилик яратишга ўч ва фидокор кишилардир. Улар ўз принципларини эҳтирос билан ҳимоя қилишга тайёр туришади. Мақсадларига эришиш учун эса таваккал қилишдан чўчишмайди.

4. Аркали бурун.
Унинг кўриниши қайрилма бурунга жуда ўxшайди, аммо учи қирралироқ. Бундай бурун эгалари зўр ташаббускорлар. Улар ўз ишларига доимо хақгўйлик ва маъсулият билан ёндашадилар ва зарур чўққиларни доимо забт этадилар.

5. Тугмача бурун. Жуда кичкина ва бежирим бурун. Энг кенг тарқалган бурун тури. Тугмача бурунлилар ҳар қандай қарорни ўзлари қабул қилишади. Атрофдагиларга ёқишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Улар жуда кучли феъл-атворга эгалар. Уларни гапдан кўра қилинган иш қизиқтиради. Деярли ҳар доим истаганларини қўлга киритадилар.

6. Тўғри бурун. Бурун кўриниши жуда тўғри, учи озроқ юмалоқ, тешиклари эса катта. Бундай инсонлар мустаҳкам, қаттиқ ва жиддий феъл-атворли шу билан биргаликда жуда эҳтиросли ва жўшқин шахсдирлар. Уларнинг жахлои бурун учида туради. Аммо тезда ҳовурларидан тушишни ҳам билишади.

7. Ботиқ бурун. Бурун юқори қисмида катта бўлмаган бўртиқ бўлиб , бундай бурун эгаларини орамизда кўплаб учратиш мумкин. Саҳий ва ўзгалар муаммосини ҳал қилиш истаги кучли эканлиги билан ажралиб турувчи бу тоифа кишиларни хафа қилиш осон.

8. Қийшиқ бурун.
Номи ёқимсиз бўлишига қарамай мазкур бурун соҳиблари юмшоқфеъл, қалби эса меҳр-муҳаббатга лиммо-лимдир. Бурун юқори қисми қайрилган, учи эса юмалоқланган бўлади. Улар ҳар бир қилаётган ишларига жуда эътиборлидирлар. Энг яxши суҳбатдош, дўст ва шериклар айнан қийшиқ бурунли инсонлар ҳисобланади.

Манба: darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар