«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Юпқага ўралган бриллиантлар барибир фош бўлиб қолди-я!...

19 мая, 16:38 10 997 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юпқага ўралган бриллиантлар барибир фош бўлиб қолди-я!... Юпқа ва конфет орасидаги бриллиант кўзли заргарлик буюмлари, чой қутисига жойлаштирилган тилла тақинчоқлар. Уларни ноқонуний олиб ўтиш учун қўлланилган бу усуллар Ўзбекистон божхоначиларини чалғита олмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар мазкур тартибларни бузишга уринган хорижий фуқаро А.Закаряннинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.
“Москва-Тошкент” рейси бўйича республикамизга кириб келган ушбу шахс божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида 87 гр оғирликдаги қимматбахо бриллиант тошлари билан безатилган тилла тақинчоқларни турли конфетлар ва юпқа, яъни лавашлар орасига яширишга уринган.

Унинг қиймати 9 млн сўмдан ортиқ бўлган ушбу заргарлик буюмларини олиб ўтишга оид қинғир режаси чиппакка чиқди.
Самарқанд халқаро аэропортида ҳам салкам 300 гр оғирликдаги тилла тақинчоқларни яширин равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш ҳам фош қилинди.

Қозондан учиб келган фуқаро А.Бурҳонов божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳамда йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, қиймати 38 млн сўмдан ортиқ бўлган 45 дона заргарлик буюмларини чой қутисига яширганча, олиб киришга уринган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолатларда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияда кўрсатмаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 22722 — моддаси 1-қисмига биноан товарлар мусодара қилиниб, қоидабузарлар эндиликда энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 50 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 3,5 млрд сўмлик 23 кгдан ортиқ оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар