«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:35
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги ҳар бир автобус вентиляторлар билан жиҳозланади

18 мая, 15:05 6 291 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги ҳар бир автобус вентиляторлар билан жиҳозланади Тошкент шаҳридаги ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишини олдини оладиган парда ва 3 тадан вентилятор мосламаси ўрнатилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 17 май куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Холматов раислигида жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Х.Холматов 12 ва 13 май кунлари ўтказилган йиғилишларда берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида автобус корхоналари раҳбарларининг ҳисоботини тинглади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимида ижобий ўзгаришлар қилиш ва аҳолининг розилигини олиш учун автобус корхоналари раҳбарларига берилган ўн кунлик муддатдан 5 куни қолганлигини таъкидлаб, ўтган 5 кун давомида ишни яхши томонга ўзгартирмаган раҳбарларни огоҳлантирди.

«3-автобус саройи» МЧЖ директорининг тасарруф бўйича ўринбосари ўзига берилган топшириқларнинг бажарилишида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги, ўз касбига совуққонлик билан ёндашганлиги, автобус ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишларини етарлича олиб бормагани ва меҳнат интизомини сусайтириб юборгани учун уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш таклифи берилди.
Шунингдек, Германиядан келтирилган 1,95 млн евролик эҳтиёт қисмларни узоқ муддатдан буён тўхтаб турган автобусларга қўйиб, йўналишларда ҳаракат мунтазамлигини кўтариш бўйича корхона раҳбарларига ва мутасадди ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишини олдини оладиган ҳамда кўринишини чекламайдиган махсус соябон (парда) ҳамда куннинг жазирама кунларида йўловчиларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир автобусга 3 тадан вентилятор мосламасини ўрнатиш бўйича мутасадди ходимларга вазифалар берилди.

Ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар