Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда "Бир минтақа – бир йўл" форуми доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Эрдўған билан учрашди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Ўзбекистон билан Туркия савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга.
Учрашувда 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди.