«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:47
ЎЗO‘Z

Голландиядаги 101 ўзбек нега ўлдирилган? Сичқон ва пўчоқ ейишга мажбур бўлган, тажриба учун бошлари кесиб олинган ўзбекларнинг айби нима эди?

12 мая, 23:26 12 772 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Голландиядаги 101 ўзбек нега ўлдирилган? Сичқон ва пўчоқ ейишга мажбур бўлган, тажриба учун бошлари кесиб олинган ўзбекларнинг айби нима эди? Голландиянинг Утрехт шаҳри яқинидаги Амерсфорт касабасида голландлар ҳар йили шам ёқиб, марҳумларнинг ҳақига дуолар қилишади.
Хўш, қайси марҳумлар? 101 та ўзбек аскари нега ўлдирилганди?
…1942 йил. Улар Марказий Осиёда уйларини тарк этиб, фашистларга қарши курашиш мақсадида у ёқларга бориб қолганди.
Кейинчалик улар асирга тушишди. Уларни Голландиядаги концлагерга олиб боришди.
Агар битта голландиялик журналист бўлмаганида, балки бу воқеа буткул унутилиб кетармиди…
Гап Ремко Рейдинг ҳақида кетяпти.
Ремко Рейдинг исмли Россияда ишлайдиган голланд журналисти бундан ўн саккиз йил муқаддам она юртига қайтиб келди. Кейинчалик, балки сенга қизиқдир, дея дўстлари унга шаҳарларига яқин жойда урушдан қолган Совет қабристони борлигини айтиб қолишди. Рейдинг эса ўрганишга киришди.
“Дастлаб бунга ишонмадим, чунки шу пайтгача бу ҳақида эшитмагандим. Аммо қизиқиш устун келиб, ҳужжатларни ўргана бошладим. Архивларни очдим, гувоҳларни излашга тушдим” – дейди Рейдинг . – Тахминлар жуда кўп. Аммо мен буларни “Исбот” деган бўлардим. Хуллас, гап бундай. 966 та совет аскари асир сифатида Германиянинг турли жойларидан Голландияга олиб келинади. Амерсфортда ўлдирилган 101 та аскар эса ўзбеклар бўлган. Улар фашистларнинг Совет Иттифоқини ишғол этган дастлабки ҳафталарда Смоленск яқинида асир олинганлар. Кейинчалик Германияга, сўнг бошқаларга қўшиб, Голландиядаги лагерларга жўнатилган. Фашистлар фашизм ғояларига қарши чиққан, аммо ўзларини олий ирқ деб биладиган Осиёликларни голландларга кўрсатиб, гиж-гижлаб, “Аслида улар мана бунақа” деб кўрсатмоқчи бўлишган. Яъни қанақа? Кир-чир, қотмадан келган, озғин, эски-туски кийиб олган, соғлиғи чала… Уларни “унтерменсчен – қуйи табақа вакиллари”, деб аташган. Улар умид қилишгандики, голландлар уларни кўриб, фикрларини ўзгартиришсин, Совет иттифоқидан ажралиб, олмонларга қўшилишсин.

Аслида-чи?
Аслида эса уларни фашистларнинг ўзлари шу кўйга солишган эди. Голландлар фашистларга ишонмади.
Голландлар ҳам айнан Амерсфорт концлагерида эдилар. Улардан биттаси ҳозирда 91 ёшга кирган Генк Броекхузен. У шундай хотирлайди:
“Кўзларимни юмушим билан ўзбеклар кўз олдимга келаверади. Эски-туски кийиб олган. Азоб-уқубатлар натижасини кўрсатган. Оёқларига парча боғлашган. Буни улар пайтава дейишаркан. Уларга пойабзал ҳам берилмаганди.

Уларни ажратиб бўлмасди. Биласизми, ораларида кучдан қолган, юришга мажоли йўқлар бор эди. Аммо ҳечам қийналишмасди. Сабаби, улар ҳамиша бир-бирларини суяб, керак бўлса опичлаб юришарди. Бизнинг уларга меҳримиз ошса ошардики, аммо ҳеч ўзимизни олиб қочмасдик. Фашистлар бизларни уларга қарши қайрай олишмади. Ҳар қандай режалари ҳам амалга ошмай қолаверди. Биз уларга сув ва нонни яширинча бераверардик. Чунки уларга ош-овқат берилмас, ҳимояланган жойда сақлашарди.
Уларнинг баъзилари кўз ва қўл ишоралари билангина оч эканини билдира оладиган ҳолатга тушиб қолгандилар. Энг ёмони эса, улар очликдан картошка пўчоғини егудек бўлишса, фашистлар худди чўчқа гўшти егандек уришарди.
Бир куни кутилмаган воқеа содир бўлди. Буни унутиб бўлмайди. Олмон фильм экипажи овқат устида ҳеч нарсадан тоймайдиган, инсонга ўхшаш маҳлуқлар мавзусида фильм олишни режалаштиради. Улар бу фильмдан ўзларининг тадбиқ ишларида фойдаланмоқчи бўлганлар. Шунинг учун ўзбек асирларига уч кун ушоқчалик ҳам нон берилмади. 72 соат оч қўйишди. Уч кундан сўнг уларнинг ёнига келиб, биттагина нонни олдиларига ташлашди. Ҳамма асирлар таажжубда эди. Фашистлар бўлса, уларнинг овқат устида бир-бирларини қандай ейишларини кўрмоқчи эдилар. Аммо бу гал ҳам уларнинг кўзлагани бўлмади. Шунда маҳбуслардан бири оҳиста ўрнидан туриб, нонни қўлига олди, пешонасига суртди. Кейин эса…
Кейин майдагина қошиқча билан уни ўйиб ола бошлади. Дастлаб ҳеч нарсани тушунмадик. Аммо кейин билдикки, у нонни қўли билан ушатса, ҳажми ҳар хил бўлиб қолишини ўйлаган. Шунинг учун қошиқча билан, баравар бўла бошлади. Ҳамма бўлакларни битта қилиб, барча маҳбусларга улаша бошлади. Бунақасини ҳали кўрмаган эдик. Фашистлар чунонам ғазабланишдики…

Очликдан ўлмаслик учун сичқон ейишга мажбур бўлишган
Рейдингнинг фикрича, 101 аскар айнан ўзбеклар. Тўғри, миллати қозоқ, қирғиз ва бошқирдлар ҳам бор, аммо бари Ўзбекистонлик, аксарияти Самарқанддан бўлган. Журналистнинг ушбу фаразларини эса, ўша пайтда рус тилини биладиган СС зобитининг маҳбуслар билан бўлган мулоқоти ҳам исботлаши мумкин.

Бундан ташқари Гоуда яқинида яшаган ўзбек тарихчиси Баҳодир Узоқов ҳам шундай фикрда.
“Лагерда ўзбекларга бошқа маҳбусларга қараганда жуда оз емак бериларди. Oчликдан ўлмаслик учун уларнинг айримлари сичқон ейишга ҳам мажбур бўлган. Бошқа маҳбуслар уларга ёрдам беролмасди. Чунки, кимдир кўмаклашишни истаса, жазо тариқасида бутун лагердаги ҳамма асирлар оч қоларди”, дейди Баҳодир Узоқов.

Тажриба учун бошларини кесиб олишган
Архивлардан тўпланган лагер назоратчиларнинг эътирофлари ва ҳамон тирик юрган собиқ асирларнинг хотиралари жамланиб, 2015 йилда китоб чоп этилди. Тўпловчи Ремко Рейдинг . Унда айтилишича, ўзбекларни тез-тез жазолашар, темир, тупроқ ва тош ташиш каби оғир ишларда ишлатишган.

Рейдингнинг топган энг даҳшатли ҳикоялардан бири фашистларга сотилган шифокор билан боғлиқ. Концлагер шифокори Николас Ван Нювенхюзен исмли голланд шифокори ўлган иккита ўзбекнинг бошини кесдириб, калла суяклари тозалангунга қадар қайнаттириб, сўнг уларни иш хонасида тажриба учун сақлаган экан.

Тирикларининг ҳаммаси отиб ташланган

101 та асирнинг 24 таси қишдан омон чиқмаган. Қолган 77 нафарини эса Франциянинг жанубига олиб кетишларини айтишади. Бироқ лагердан чиқарилгач, овлоқроқ жойга ўтиб, отиб ташлашади.
Қолган манбалар 1945 йилда фашистлар томонидан йўқ қилинган.
Лагерда асирда бўлган голландиялик битта маҳбус томонидан чизилган 9 та порттретдан фақат иккитагинасида “Ҳотам Қодиров” ва “Зойир Муродов” исмлари ёзилганди.


“Зич қошлар, чуқур кўзлар, истарали чеҳралар – булар ўзбеклар. Бизда бу хусусиятлар гўзалликнинг ифодаси” – дейди Рейдинг битта суҳбатида. — Ўзбек архивларида уларнинг исмларини топиш мумкиндир, эҳтимол. Ҳужжатларни Ўзбекистондан топса бўлади. Агар рухсат бўлса, 101 та ўзбекнинг баъзиларини бўлса-да, топа оламан”.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар