«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:16
ЎЗO‘Z

Андижон вилоят ҳокими Руслан Чагаевга тўн кийдирди

06 мая, 15:49 8 336 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижон вилоят ҳокими Руслан Чагаевга тўн кийдирди 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилоятидаги ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари махсус бўлимларидан иборат жамоалар ўртасида хизмат учкураши вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда спортнинг сузиш, югуриш, ўқ отиш турлари бўйича спортчилар биринчилик учун ўзаро кураш олиб бордилар. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Бугун, 6 май куни Андижондаги Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда ташриф буюрган меҳмонлар томонидан тантанали тарзда топширилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими тадбирда иштирок этган бокс бўйича жаҳон чемпиони, Андижон фарзанди Руслан Чагаевга миллий тўн ва дўппи кийдирди.

"Мен мана шу юртда униб-ўсиб, муваффақиятларга эришганимдан доимо фахрланаман. Мени жаҳонга танитган она юртимга ва халқимга доимо таъзимдаман", деди Руслан Чагаев.

Тадбир якунида Руслан Чагаевнинг ёш спортчилар ҳамда бокс мухлислари билан жонли суҳбати бўлиб ўтди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар