«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 05:20
ЎЗO‘Z

“Олтин қалам” Миллий мукофоти ғолиблари тақдирланди

03 мая, 18:54 16 386 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Олтин қалам” Миллий мукофоти ғолиблари тақдирланди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинган эди.

Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2016 йилнинг 31 мартидан 2017 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар қабул қилинди ва сараланди, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” сайти.

Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XII Миллий мукофоти халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолиблар билан танишинг.

Асосий мукофотлар

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение)

1-ўрин - Нилуфар Жумаева, “Маданият ва маърифат” телеканали.
2-ўрин - Зилолахон Расулова, “Рухсор-ТВ” телеканали.
3-ўрин - Севара Ўринбоева, ЭОАВМА лойиҳа раҳбари.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио)

1-ўрин – Кумуш Пардаева, “Ёшлар” радиоси.
2-ўрин – Ҳожимурод Отақулов, “Ориат-Доно” радиоси.
3-ўрин – Удбеган Ёримбетова, “Нукус-ФМ” радиоси.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (матбуот)

1-ўрин – “Қишлоқ ҳаёти” газетаси таҳририяти.
2-ўрин – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси.
3-ўрин – “Экономическое обозрение” журнали.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет)

1-ўрин - Умид Ёқубов, ЎзА.
2-ўрин - Рустам Раҳимов, “Жаҳон” АА.
3-ўрин - Элмурод Эрматов.

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар

ОАВда китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун - Қодиржон Қаюмов, "Шарқ зиёси" газетаси

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун - Шеймус Керни, "Euronews" телеканали.

Энг яхши фоторепортаж - Баҳром Абдураҳимов, "Ватанпарвар" газетаси.

Энг яхши матбуот хизмати - Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 108
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 179
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 98
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 90
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 56
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Бўлимлар