«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 13:13
ЎЗO‘Z

Россияда қочиб юрган ўзбекистонлик собиқ банкир Ўзбекистонга топшириладими?

21 апр, 10:39 8 422 Жамият
Россияда қочиб юрган ўзбекистонлик собиқ банкир Ўзбекистонга топшириладими?
Шамсутдинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирувда бўлган.

Қрим прокуратураси тергов органларидан қочиб юрганлиги учун қидирувда бўлган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси Камолиддин Шамсутдиновга нисбатан экстрадиция текширувини ўтказди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Шамсутдинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205- (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалари қатор бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирувда бўлган.

Экстрадицион текширув натижаларига кўра, уни Ўзбекистонга топширишга монъелик қилувчи асослар аниқланмаган. Шу боис Россия Бош прокуратураси Шамсутдиновни содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли органларига топшириш ҳақида қарор чиқарди.

У ушбу қарор юзасидан шикоят қилганлиги, лекин Қрим Олий суди томонидан унинг шикояти қондирилмаганлиги хабар қилинган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Келинини ўлдириш учун киллер ёлламоқчи бўлган қайнота ҳибсга олинди 18 май, 14:42
  • Сирдарёда бошқа вилоятларда қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланди 22 мар, 12:59
  • Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилди 09 июн, 16:10
  • 10 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган фирибгар банкир Ўзбекистонга қайтарилди 09 июн, 15:52
  • Чита йўл полицияси одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик жиноятчини ҳибсга олди 19 фев, 13:36
  • Россия бош прокуратураси ўзбекистонлик жиноятчини Ўзбекистонга қайтарди 03 дек, 12:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Отабек Шукуров БАА Суперкубогини қўлга киритди 15 сен, 12:50 0
  • "Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари 15 сен, 12:25 114
  • “Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео) 15 сен, 11:59 135
  • Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео) 15 сен, 11:35 137
  • Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди (видео) 15 сен, 11:09 595
  • Спортчи югуришдан тўхтаб, жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди (видео) 15 сен, 10:43 291
  • Бокс. Жаҳон чемпионатининг 7-кунида Миразиз, Дилшод ва Санжар рингга кўтарилади 15 сен, 10:16 195
  • Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча? 15 сен, 09:50 702
  • Зоиров қирғизистонлик, Қаҳрамонов эса бразилиялик боксчига қарши рингга кўтарилади 15 сен, 09:18 206
  • Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади 15 сен, 08:50 478
  • Бўлимлар