«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:14
ЎЗO‘Z

Андижонда ўтган ҳафтада икки нафар “бола сотувчи” ушланди

18 апр, 21:25 7 404 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда ўтган ҳафтада икки нафар “бола сотувчи” ушланди Жиноятчи деган сўзни аёл кишига нисбатан ишлатиш жуда оғир. Чунки, биз ардоқлайдиган аёл – она, яратувчи, нафосат ва гўзаллик тимсоли. Минг афсуслар бўлсинки, баъзида аёллик номига доғ тушириб, жиноятга қўл урадиганлар ҳам учраб қолади.

Андижон ИИБнинг Кун.uz’га хабар беришича, Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтган ҳафтада “Одам савдоси” жинояти бўйича иккита ҳолат фош этилди.

2017 йил 15 апрел куни Шаҳрихон тумани Абдубий қишлоғида яшовчи фуқаро Маконова Наврўза (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг 2005 йилда туғилган ўғли Элёрбекни Д. Чаросовага 18 миллион сўмга сотишга келишиб, Шаҳрихон шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғининг кириш қисмида 5 миллион сўм қийматидаги пулни олиб, вояга етмаган фарзанди Элёрбекни Д. Чаросовага топширган пайтида ушланган. Келишилган пулнинг қолган қисмини фарзандини ҳужжатларини берганидан сўнг олмоқчи бўлган “онаизор” энди суднинг қора курсисига ўтириши аниқ. Маконовага нисбатан Шаҳрихон туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худди шу куни Бўз шаҳарчаси Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи Гуллиева Тўрахон турмуш ўртоғи Темир Қўчқоров билан тил бириктириб, Гуллиева Тўрахоннинг бирга яшовчи фарзанди 2005 йилда туғилган Тўлабек Айтбой ўғлини Ч. Навкаровага 20 миллион сўмга сотишни режалаштиришади. МХХ вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ҳамда Олтинкўл туман ИИБ ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида “харидор” келишилган суммадаги пулни Олтинкўл туман Марказ маҳалласи ҳудудидаги Деҳқон бозорининг кириш дарвозаси ёнига олиб келиб, “сотувчи”га бераётган пайтида ушланди.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 0
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар