«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Туркияда мухолифат жиддий талаб билан чиқди

17 апр, 16:23 6 524 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда мухолифат жиддий талаб билан чиқди Туркияда асосий мухолифат партияси ҳисобланмиш Жумҳурият халқ партияси (Республика халқ партияси) сайлов комиссиясини конституциявий ислоҳот бўйича ўтказилган референдум натижаларини бекор қилишга чақирди. Associated Press'га таяниб Кун.уз ёзишича, партиядагилар референдум вақтида қоида бузилишларига йўл қўйилганини иддао қилишмоқда.

Партия раиси ўринбосари Булент Тезканнинг сўзларига кўра, «референдумнинг қонунийлиги бўйича баҳсларга якун ясаш ва халқни тинчлантиришнинг ягона йўли сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини бекор қилиши бўлади».

Қайд этилишича, мухолифат вакиллари комиссия расман муҳрланмаган бюллетенлар ҳам қабул қилганини айтмоқда.

16 апрель куни Туркияда бўлиб ўтган давлат бошқарувининг президентлик шаклига ўтиш бўйича референдумда конституцияни ислоҳ қилиш тарафдорлари ғолиб чиқди.

Конституцияни ислоҳ қилиш учун фуқароларнинг 51,2 фоизи овоз берди, 48,8 фоизи бунга қарши чиқди.

Бу референдумни ўтказиш таклифи мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг партияси бўлмиш Адолат ва тараққиёт партияси томонидан берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар