«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:34
ЎЗO‘Z

Тошкентда замонавий маҳалла марказлари барпо этилади

02 апр, 22:12 8 179 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда замонавий маҳалла марказлари барпо этилади Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда тадбиркорлик субъектлари томонидан "Замонавий маҳалла" намунавий лойиҳа асосида маҳалла маркази ташкил этиш хоҳишини билдирган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит берилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Спутник хабар бермоқда.

Хабарга кўра, шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳар ҳокими томонидан "Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида "Замонавий маҳалла" марказлари намунавий лойиҳасини жорий қилиш тўғрисида"ги қарор имзоланган.

Қарорда кўрсатилишича, маҳалла марказлари маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилари, профилактика инспектори учун хоналар, қариялар учун дам олиш хонаси, кутубхона, коммунал тўловларни қабул қилиш шахобчаларидан иборат бўлади.

Бундан ташқари, бу ерда барча шароитлар мавжуд ўриндиқлар, соябонлар, болалар майдончаси ҳамда дам олиш майдонлари, енгил конструкциялардан иборат ёшлар учун спорт иншоотлари, кичик архитектура шакллари ва фавворалар ташкил этилиб, тунги ёритгич мосламалари билан жиҳозланади. Маҳалла марказида шунингдек, гўзаллик салони, савдо шахобчаси, новвойхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, маиший техникалар таъмирлаш устахонаси, кичик ҳажмдаги кийим-бош таъмирлаш ательеси, кичик ва ўрта бизнес (ҳудуд экологияси, жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги ва тинчлигига таъсир этмайдиган) фаолияти учун, кичик ўқув ва спорт марказидан ташкил топган савдо ва маиший шахобчалари мавжуд бўлади. Маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший шахобчалар ташкил этиш маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва туман ҳокимликлари томонидан тавсия этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.

Мазкур қарорда қайд этилган савдо ва маиший шахобчалар капитал қурилмаларининг қурилиш ишлари якунланганидан ҳамда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг фаолият турини ўзгартирмаслик (савдо ва маиший шахобчаларни қайта ихтисослаштирмаслик) шарти билан ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектига мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Жойларда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган маҳалла марказларига мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан "Замонавий маҳалла" намунавий лойиҳаси бўйича барпо этилган маҳалла марказлари иншоотлари "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлимларига беғараз фойдаланиш учун топширилади. "Замонавий маҳалла" намунавий лойиҳаси асосида ташкил этилган, маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший шахобчаларини қуриш ихтиёрини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаат ва лойиҳалари эътибор билан ўрганилиб, уларга ер майдонини ажратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимлигига асосланган таклиф киритилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар