«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:03
ЎЗO‘Z

Маҳалла марказларини қурмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади

02 апр, 10:45 9 849 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳалла марказларини қурмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади Бугун, 1 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланган “Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида “Замонавий маҳалла” марказлари намунавий лойиҳасини жорий қилиш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан, тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида брифинг бўлиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Брифингда мазкур қарор ижроси татбиқ этилди. Унда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Аҳрор Ғуломов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Фарида Абдураҳмонова иштирок этди.

Бу қарорга мувофиқ, юртимизда намунали маҳаллалар сонини янада ошириш, аҳоли эҳтиёжи учун барча керакли шароитни таъминлаш, жумладан, маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун хоналар, қариялар учун дам олиш хонаси, кутубхона, диспетчерлик шохобчаси барча шароитлари мавжуд ўриндиқлар, соябонлар, болалар майдончаси ҳамда дам олиш майдонлари енгил конструкциялардан иборат ёшлар учун спорт иншоотлари, кичик архитектура шакллари ва фавворалар, тунги ёритгич мосламаларидан ташкил топган маҳалла маркази, шунингдек, гўзаллик салони, савдо шохобчаси, новвойхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, маиший техникалар таъмирлаш устахонаси, кичик ҳажмдаги кийим-бош таъмирлаш ателъеси, кичик ва ўрта бизнес фаолияти учун, кичик ўқув ва спорт марказидан ташкил топган савдо ва маиший шохобчалари ташкил қилинади.

“Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳаси асосида ташкил этилган, маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший шохобчаларини қуриш ихтиёрини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаат ва лойиҳалари эътибор билан ўрганилиб, уларга ер майдонини ажратиш бўйича туман ҳокимликлари, Савдо саноат палатаси шаҳар бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими томонидан таклиф киритилади. Ушбу лойиҳани амалга оширишни истаган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит берилади.

“Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳасини ташкил этишнинг энг қувонарли тарафи бу китубхона ташкил қилиниши бўлди. Амалда фаолият юритаётган “Увайсий” маҳалласидаги кутубхона маҳаллада яшовчи 5400 нафар аҳолининг маънавий бойлиги учун хизмат қилади.

Брифингда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 249
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар