«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Россия мактабларида уяли алоқа сигнали блокланади

15 мар, 16:06 6 609 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия мактабларида уяли алоқа сигнали блокланади Россияда мактаб ўқувчиларининг мобил гаджетларга ҳаддан зиёд қизиқиши муаммосини ҳал қилиш ва уларнинг олаётган баҳолари объективлигини ошириш учун қонунчилар ўқув муассасаларида радиосигнал блокираторларини ўрнатишни маъқуллашди. Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, гаджетлар дарс вақтида ўқув жараёнига ҳалақит беради. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Бугунга қадар блокаторларни қўллаш ёки қўлламаслик ҳақидаги қарор бевосита маҳаллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинаётган эди. Энди эса бу талаб федерал босқичга олиб чиқилган. Ўқув муассасаларида қандай ускуна ўрнатилади, уни қайси тамойилларга кўра танлашади ва харид қилишади, ҳозирча номаълум.

Ғояни амалга оширишга бир муаммо тўсиқ бўлиши мумкин: блокираторларнинг таъсир доираси ўқув муассаси ҳудуди билангина чегараланмайди, демак, округдаги барча мобил алоқа сигналлари блокланади. Қурилманинг нархи қимматлиги инобатга олинса, уни қўллашдан воз кечилиши ҳам мумкин. Амалда бу яқин атрофда яшовчи аҳолига жиддий ташвиш туғдиради, масалан улар зарур вақтда шифохонага қўнғироқ қилиб туша олмасликлари мумкин. Амалдорлар бу борада қандай қарор қабул қилишлари ҳозирча номаълум.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар