«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:12
ЎЗO‘Z

Фарғонада қизлардан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди

12 мар, 07:58 13 506 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада қизлардан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди 2017 йил 08 март куни тунги соат 01.20ларда Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Фуқаронинг сўзларига қараганда, уч нафар номаълум шахслар темир жисм билан қуролланган ҳолда унинг хонадонига бостириб киришиб, унга тан жароҳати етказишиб, 2600 АҚШ доллари ва "Жентра" русумли автомашинасини эгаллаб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу хабардан сўнг воқеа жойига чиққан тезкор-тергов гуруҳи жиноят содир бўлган жойдан 9 дона бармоқ излари, бир дона узунлиги 120 см бўлган темир ва хонадонга ўрнатилган видеокамерадаги ёзувларни ашёвий далил тариқасида олишган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, жабрланувчига тегишли бўлган "Жентра" русумли автомашинани шаҳарнинг Олтин куз кўчасида номаълум шахслар бошқариб кетишаётганлиги аниқланиб, улар Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБга бевосита бўйсунувчи Фарғона батальони хамда Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, гумонланувчиларнинг ёнидан жабрланувчига тегишли бўлган 900 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур босқинчилик жиноятини 1992 йилда ва 1993 йилда туғилган икки нафар қиз ҳамда 1997 йилда туғилган йигит биргаликда, олдиндан жиноий тил бириктириб содир этишгани аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 98
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар