«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:53
ЎЗO‘Z

Хотининг кўчада юргани – Худонинг жазоси

25 фев, 14:52 8 313 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотининг кўчада юргани – Худонинг жазоси Татарлар – туркий халқларнинг энг қадимий бўғинидан. Улар нуфус жиҳатдан камчиликни ташкил қилса-да, ақли ўткир, идроки теран ва иродаси кучли миллат сифатида таснифланади. Бу жиҳат татар халқ донишмандлигининг маҳсули бўлмиш мақолларда ҳам ўз аксини топган.

Бахтни йўлдан излама, билимдан изла.

***

Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин.

***

Тил айтганни қулоқ эшитар.

***

Дарахтни япроқ безар, кишини ҳунар.

***

Олмос лойда ҳам — олмос.

***

Асалари бир чақмай, асал ололмайсан.

***

Беғам йигит – эшакка дўст.

***

Бойга ишонма, сувга суянма.

***

Қумга сув сепсанг билинмайди, қизингга берганинг кўринмайди.

***

Айбдорга бир таёқ, чақимчига беш таёқ.

***

Ақчанг бўлмаса ҳам виждонинг бўлсин.

***

Қимматбаҳо тош катта бўлмас.

***

Дўстни хафа қилганинг – душманни суюнтирганинг.

***

Хотининг чиройли бўлса, дўстларинг сўқир бўлсин.

***

Хотиннинг тили — лаққа чўғ.

***

Куёв келди – хон келди.

***

Мулла қизида ҳам қусур бор.

***

Тоғнинг кўрки – тош, қизнинг кўрки — соч.

***

Ҳар қопқонга ўлжа илинмас.

***

Қирчанғини минг мақтама, от бўлмайди.

***

Ханжарнинг юзи иккита, йигитники — битта.

***

Ёлғоннинг оёғи калта.

***

Чумолига шудринг – тўфон.

***

Кечувни билмай, сувга кирма.

***

Якка дарахт ўрмон бўлмас.

***

Қирғоқдагига денгиз чиройли кўринади, денгиздагига эса қирғоқ.

***

Дарё яқинида қудуқ кавламайдилар.

***

Отанг душманини дўст деб билма.

***

Темирчининг йўлдоши – кўмирчи.

***

Эл тик турса, сен ҳам тур.

***

Отинг оғилда бўлгани – Худонинг инояти,

Хотининг кўчада юргани – Худонинг жазоси.

ХУРШИДА тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар