«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:33
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

24 фев, 08:40 7 027 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари, шу жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ва изчил ривожланаётгани ҳамда мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг 2016 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ ўзаро савдо ҳажмини тубдан ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатларимизнинг етакчи корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

2016 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард доллардан зиёдни ташкил этган. Ўзбекистонда қозоғистонлик ҳамкорлар иштирокида тузилган 230 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Автомобиль ва темир йўл транспорти, авиаташувлар соҳаларида анъанавий фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш, бунинг учун аввало савдо, инвестициявий технологиялар ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва мустаҳкамлаш лозимлиги, бу савдо ва маданият соҳаларида алоқаларни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди.

Асқар Мамин самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди ва Қозоғистон Ўзбекистон билан кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 0
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 1
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 11
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар