«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:54
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбат қурди

16 фев, 08:07 6 844 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбат қурди 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти сайловидаги юксак ғалабаси билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Мулоқотда сайлов натижалари Туркманистонда халқ фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чуқур ўйланган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга туркман халқи юксак ишонч билдираётгани ва уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлгани қайд этилди.

Давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар. Туркманистон фаол ташқи сиёсат юритаётгани ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташаббуслари халқаро майдонда муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Президентлар давлатлараро муносабатлар турли даражаларда сезиларли миқёсда фаоллашгани, ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукумат делегацияларининг амалий ташрифлари якунларини, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги ҳамкорликни ижобий баҳоладилар.

Давлат раҳбарлари икки қардош мамлакат ўртасида амалий ва очиқ мулоқотни жадал ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаб, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар самарадорлигини янада ошириш учун мавжуд улкан салоҳиятни тўла ишга солишга тайёр эканини билдирдилар.

Мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат раҳбари лавозимида улкан ютуқлар, Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Суҳбат икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотга хос бўлган самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Маълумот учун, Гурбангули Бердимуҳамедов 13 февраль куни бўлиб ўтган президент сайловида умумий сайловчиларнинг 97,69 фоиз овози билан янги муддатга Туркманистон президенти этиб сайланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 292
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар