«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:07
ЎЗO‘Z

Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди

09 фев, 08:14 7 996 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 5 январь куни соғлиқн сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга чет элда фаолият юритаётган ўзбекистонлик шифокорларни Ўзбекистонга қайтариш, уларни иш ва етарли шарт-шароит билан таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

8 февраль куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Пресс клуб”да Ўзбекистон Республикаси Соғлқини сақлаш вазири-Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳам иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар қандай амалга оширилаётгани ҳақида ҳисобот берди.

“Чет элларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ҳодимларининг рўйхатини туздик ва улар билан суҳбатлашаяпмиз. Авваламбор, хорижда фаолият олиб бораётганлар бизнинг талабимизга тўғри келиши лозим, яъни ўзбекистонда ишлашга ўзида қизиқиш бўлиши керак.

Қолаверса, ҳалқаро миқёсда тажрибали врачлардан йилига 250 тадан 500 тагача операциялар ўтказилиши талаб қилинса, бизда ҳам худди шундай. Бундан ташқари, мотивация масаласи ҳам бор.

Биринчидан, врачлар ва умуман тиббиёт ходимларига яхши шароит яратиш керак. Вилоятларда фаолият олиб боришлари учун врачларга шу йилнинг ўзида 340 та турар-жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Иккинчидан, моддий жиҳатдан мотивация, яъни ойлик маошни ошириш йўли билан чет элларда фаолият олиб бораётган ходимларимизни жалб этиш керак”.

Вазир сўзида давом этар экан, “Шу йилнинг ўзида чет элларда фаолият олиб бораётган врачларнинг 15 нафари ўзбекистонда иш бошлайди”, деб қўшимча қилди. Адҳам Икромов журналистларга юзланиб, ОАВ вакиллари таклифига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган шифокорлар билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 258
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 171
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 207
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар