«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:58
ЎЗO‘Z

Қозоғистон банкидан миллиардлаб доллар маблағ ўғирлаган олигарх терговга чақирилди

03 фев, 08:47 5 978 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон банкидан миллиардлаб доллар маблағ ўғирлаган олигарх терговга чақирилди Сиёсий ва иқтисодий масала бўйича қидирувда бўлган қозоғистонлик олигарх Мухтор Аблязов Францияда қўлга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аслида 2013 йилда қўлга олинган Мухтор Аблязов ўзига тегишли банкнинг катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Мухтор Аблязов унга қўйилаётган айбловни инкор этган ҳолда бунга Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг “тузоғи”, деб изоҳ берган. 2016 йил декабрь ойида Франция ҳукумати уни Қозоғистонга эмас, Россияга жўнатиш истагида эди, аммо бу ҳам амалга ошмади.

Қозоғистонлик терговчилар ОАВ орқали собиқ БТА Банки раҳбари Мухтор Аблязов ва унинг шерикларини тергов жараёнига чақиришмоқда. Бу ҳақда "РИА Новости"га таяниб Qalampir.uz хабар берди. Маълум бўлишича, Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси Аблязов томонидан амалга оширилган жиноятларни исботловчи далилларни аниқлаган.

“Мухтор Аблязов ва унинг шериклари томонидан банкдан ўмарилган пул маблағлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи тизим топилди”, дейилади бюро томонидан берилган хабарда.

Аниқланган далиллар Аблязовни Қозоғистон ҳудудидаги ва мамлакат ташқарисидаги бир қатор гуруҳлар билан биргаликда фирибгарлик жиноятини амалга оширганлигини кўрсатди. Айни вақтда Мухтор Аблязов Қозоғистон ҳудудида бўлмаганлиги учун у ОАВ орқали сўроқ жараёнига чақирилди.

Хабарда келтирилишича, Аблязов 10 февралга қадар етиб келиши керак.

Маълумот учун, Мухтор Аблязов ўзлаштирган маблағ миқдори бир неча миллиард долларни ташкил этади. Унга нисбатан 2009 йилдаёқ жиноят иши қўзғатилган. Шундан сўнг, Аблязов Европага қочиб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 3
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 37
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар