«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 08:07
ЎЗO‘Z

Сурхондарё ва Жиззах вилояти ҳокимлари Сенатор этиб сайланди

02 фев, 18:29 9 975 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарё ва Жиззах вилояти ҳокимлари Сенатор этиб сайланди Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масаласи муҳокама қилинган эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

27 январь куни Термизда Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Шу куни Жиззах вилоятида ҳам Халқ депутатлари Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Куни кеча Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган навбатдаги йиғилишда 27 январь куни Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган мажлислар баённомаларига асосан Улуғбек Узаков ва Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.

Шунингдек, мажлисда айрим сенаторларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 60
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 61
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 59
  • Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди 10 мая, 19:53 408
  • Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди 10 мая, 17:37 318
  • Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди 10 мая, 15:12 748
  • Сўнгги янгиликлар
  • Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди 11 мая, 07:31 3
  • Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади 11 мая, 07:06 10
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 39
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 48
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 58
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 82
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 436
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 62
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 60
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 366
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 61
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 59
  • Бўлимлар