«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 00:13
ЎЗO‘Z

Россияда хотинни дўппослашга рўхсат берилди

12 янв, 13:45 7 967 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда хотинни дўппослашга рўхсат берилди Бугун Россия Давлат Думаси яқин қариндошларини калтаклаганлар учун жиноий жазо белгилашни бекор қиладиган қонун қабул қилди.

Ушбу қонун қабул қилинишига қарши бўлганлар дарҳол давлат Думаси биноси олдига "Урадими?— демак севади" (Бьет — значит любит!) каби "қанотли иборалар" ёзилган плакатлар билан митинг ўтказишди.

Албатта, ушбу қонун чиққанидан кейин эркаклар хотин ёки болаларини бемалол дўппослайвериши мумкин дегани эмас. Агар берилган зарбалар натижасини жабрланувчи бироз бўлсада жиддий жароҳат олса, бундай иш дарров жиноий жавобгарлик тоифасига ўтади.

Аслида, ушбу қонун қабул қилинишига сабаб, ўтган йили оила аъзоларига туширилган тарсакилар учун жавобгарлик даражаси кучайтирилиб, бундай калтаклашни — жиноий жазо тоифасига ўтказган эди. Шу билан бир вақтда, агар фуқаро кўчада нотаниш одамга енгил зарба берган ҳолларда унга маъмурий жазо берилар эди. Бир хил қилмишга турли жазо бериш — қонунчиликда ва жамиятда кўплаб тушунмовчиликлар келтириб чиқарди.

Янги қонун эса ушбу тушунмовчиликни бартараф қилиб, оила аъзоларига берилган енгил тарсакиларни яна маъмурий жазо тоифасига қайтарди.

Айтмоқчи, болаларни жазолаш учун ҳам жиноий жавобгарлик берилиши мумкин бўлган, олдинги қонунга бир неча жамоат ташкилотлари қарши чиқишган эди. Масалан, "Умумроссия ота-оналар қаршилиги ташкилоти" фикрига кўра — ушбу қонун болаларни тарбия қилишга халал бериши ва арзимаган иш учун оилалар бузилишига олиб келишини таъкидлаган эди.
дарров, кўплаб, митинг, қонун, бўлганлар, Агар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 121
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 83
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 75
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 10
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 11
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 30
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 51
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 104
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 121
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 354
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Бўлимлар