Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бошқармаси Катта денгиз кўчасидаги бинодан жонсиз ҳолатда топилган эркак жасади юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда 9 январь куни ташкилот матбуот хизмати хабарига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ўз жонига қасд қилган. Бу қандай амалга оширилгани аниқланмоқда», — дейилади маълумотда.
РИА Новости агентлигининг манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, марҳум Санкт-Петербург давлат университетида аэрокосмитикадан дарс берган. Ўлимолди ёзув қолдирмаган.
«Фонтанка»нинг ёзишича, 1952 йилда туғилган эркак сифат бошқаруви кафедрасининг лабораториясида етакчи бўлган.