«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Шифохонадаги тижорат: Маййитни олиш қанча туради?

05 янв, 15:53 8 197 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шифохонадаги тижорат: Маййитни олиш қанча туради? Баъзан кўча-кўйда, автобусда одамларнинг шифокорлардан нолигани қулоғимизга чалинади. Кимдир қайсидир таниши туғруқхонага бориб, жой тополмаганини айтса, яна кимдир докторларнинг қўпол муносабатидан арз қилади. Албатта, ўз касбининг фидойиси бўлган, қалби ҳам эгнидаги оқ либоси каби тоза шифокорлар ҳам талайгина. Бироқ шифокор номига доғ тушираётган айрим кимсалар, бошқаларнинг ҳам шаънини булғамоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова ҳам “Оқ либосдаги доғлар” номли мақоласида шу ҳақида сўз юритиб, шифохонада вафот этган кишининг майитини сарсон қилиниши, вафот этгани ҳақидаги маълумотномани олиш “қистир-қистир” билан якун топиши ҳақида ёзади.

“Оқ либос поклик, ҳалоллик рамзи. Аммо шифокорликнинг оқ либосини кийиб қора ишлар (фидойи шифокорлардан минг бор узр сўрайман) қилаётганлар ҳам оз эмас. Баъзи шифокорлар пул илинжида, баъзилари обрў, баъзилари амал курсига ишқибоз бўлиб, ким эканлигини, нима иш қилиши лозимлигини унутиб қўяди – оқ либосига доғлар сочади.

Бир қариндошимиз шифохонада оламдан ўтди. Таъзия бошланиб кетди. Дафн маросимига тайёрланила бошланди: қабр қазилди, ювуқчи, маросим машинаси чақиртирилди, узоқ-яқиндан қариндошлар, маҳалла-кўй жам бўлди. Ҳамма ғайғуда. Висир-висир бошланди...

— Ким билсин, пешинга дейишяпти. . .
— Вой, айланай. Маййит ҳали йўқ-ку!
— Нима?! Ҳамма нарса тахт – маййит йўқ?! Гап-сўз кўпайди. Пешинга яқинлашиб қолди, майит эса йўқ. Қўнғироқ қилдик. Рухсатнома берадиган доктор йўқ экан. Бунинг устига маййит ёрилмаса, жавоб ҳам берилмасмиш. Яна аллақандай ҳужжатлар зарур экан. Хуллас, жаноза асрга қоладиганга ўхшади. Маййитнинг яқинлари жигарининг ўлганига куйсинми, жасадини олиш учун югурсинми?! Тоқати тоқ бўлган опа шарт туриб, шифохонада югур-югур қилаётган жиянларига сим қоқди:

— Муддаосини очиқ айтсин! Ёрадиган ҳоли йўқ-ку укагинамнинг. Касал бўлиб, озиб-тўзиб ҳаётдан кўз юмган бўлса!
— Аммажон, “қистир” дейишяпти...
— Қанча?!
— ...кўкида. Шунда ёришмасакан, тезда қўйиб юборар экан...
— Узат, узат ноинсофларга! Ўлик устидан пул ейишади-я! Адангнинг совуқ жасади мустар бўлиб қолмасин...

Бироздан сўнг маййит келтирилди. Сўнгги манзилга кузатилди”, деб ёзади муаллиф.

Бу – ўзимиз кўриб, кунда-шунда эшитиб юрган, баъзан очиқдан-очиқ гувоҳига айланган воқеалар. Шу ўринда бир савол туғилади: ана шундай қабиҳ ишларга қўл ураётганлар, нафси илинжида ўлик устидан ҳам тижорат қилишни мақсад қилганларнинг виждони борми? Сўнгги хулоса ўзингиздан.
совуқ, билан, лозимлигини, гувоҳига, Бир, жасади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар