«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Интернетда болаларнинг суратларини жойлаш уларга зиён етказиши мумкин

02 янв, 15:41 7 992 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Интернетда болаларнинг суратларини жойлаш уларга зиён етказиши мумкин Бугунги кунда интернетда болаларнинг суратларини жойлаш одат тусига кирмоқда. Баъзилар ҳатто ҳали дунёга келмаган фарзандининг УТТ суратларини ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлайди. Бироқ Сидней университети психологи Жоан Орландонинг сўзларига кўра, болаларнинг суратларини интернетга жойлаштириш муайян даражада хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда ABC News нашрига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.

Бугунги кун болалари бундай суратларга тушишга ўрганиб ҳам қолишган. Статистикага кўра, Ғарбда 5 ёшгача бўлган ҳар бир боланинг интернетда ўртача 200 сурати бор.

Беш йилда мингта сурат - жуда кўп. Фотоархив рақамли шахсни шакллантиради - ота-она "юлдузча"нинг имидж мейкерлари вазифасини ўтайди ва баъзан болада йўқ бўлган фазилатларни кўрсатишга ҳаракат қилади.

Кўпинча ота-она учун кулгили туюлган сурат боланинг руҳиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, 12 ёшли боланинг синфдошлари ижтимоий тармоқда унинг ноқулай вазиятдаги суратини кўриб қолса, бу боланинг психологиясига зиён етказиши мумкин.

Бундан ташқари, кичик пайтиданоқ ижтимоий тармоқларда суратлари юкланган болаларда интернетдаги "лайк" ва изоҳларга тобеълик пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кичик ёшли болакайларнинг суратлари ўсмирларнинг суратларига қараганда кўпроқ фойдаланувчиларга ёқиши исботланган.
кўп, имидж, даражада, суратини, вазифасини, Жоан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар