«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:54
ЎЗO‘Z

Бензиндан "уриб қолиш" билан шуғулланган АЁҚШ фош қилинди

29 дек, 18:35 6 972 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бензиндан "уриб қолиш" билан шуғулланган АЁҚШ фош қилинди "Ўздавнефтгазинспекция" Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан нефт маҳсулотлари сотуви бўйича олиб борган ўрганиш давомида бир қатор савдо қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда "Зарафшон" нашрига асосланиб Спутник агентлиги хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, айрим шохобчаларда ёқилғидан "уриб қолиш", маҳсулот сифати бўйича ёлғон маълумот бериш ҳолатлари қайд этилган.

"Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган "Динора" МЧЖга қарашли АЁҚШда АИ-80 русумли автобензин "АИ-91 русумли автобензин" деб 1-сонли Аи-91 русумли автобензин тарқатиш учун мўлжалланган ускунадан 3000 сўмдан сотилаётгани етмагандек, ҳар 10 литрга 0,7 литр кам автобензин қуйилаётганлиги ошкор бўлди. Истеъмолчиларни осонгина лақиллатиш мақсадида бўлса керак, АЁҚШда маҳсулот нархлари ҳам кўрсатилмаган. Пахтачи тумани "Зафар Осиё петрол" хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда ҳам АИ-80 русумли бензинни АИ-95 русумли маҳсулот ўрнида пуллашган. АЁҚШда электр энергияси узилганлиги важ қилиб кўрсатилиб, ностандарт идишлар орқали харидорларга ҳар 5 литр бензиндан 750 миллилитр кам қуйиб сотилмоқда", — дейилади хабарда.

"Ўздавнефтгазинспекция"си томонидан нефт-газ маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, мавжуд имкониятларга оёқ қўйиш ҳолларига муносиб равишда баҳо берилади.

"Текширишлар давомида юқоридаги салбий ҳолатларнинг барчасига тўсиқ қўйилди. Қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун тегишли органларга юборилди", — дейилган хабарда.
МЧЖга, керак, мавжуд, бериш, хусусий, шуғулланган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар