«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:37
ЎЗO‘Z

Қашқадарёликларга 9 минг тонна кўмир етказиб берилди

20 дек, 16:34 7 999 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёликларга 9 минг тонна кўмир етказиб берилди Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумида аҳоли, корхона ва ташкилотларнинг кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига 24 минг 927 тонна кўмир етказиб берилди. 9 минг тоннадан зиёд кўмир аҳолига арзон нархларда сотилди. Яна шунча миқдордаги маҳсулот мавсум учун омборларга жамғарилган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли “Қашқадарё ҳудудий кўмир етказувчи” унитар корхонасининг вилоят шаҳар ва туманлардаги олти шохобчаси фаолият юритаётгани жойларда аҳолининг арзон ва сифатли кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлашда яхши самара бермоқда. Шохобчаларда кўмир брикетини сотиш ҳам йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 июлдаги “Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори вилоятда кўмир брикети ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат корхоналари кўпайиши, ички бозорни сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда.

Кўмир брикети ташиш, сақлаш ва фойдаланишда жуда қулай. Оддий кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғига нисбатан узоқ ёниши, таркибида зарарли моддалар камлиги, ёниб бўлгандан кейин ҳам ўзининг бирламчи шаклини йўқотмаслиги ва бошқа афзалликлари билан ажралиб туради, дейилади хабарда.


Кўмир брикети етказиб бериш билан шуғулланаётган тадбиркорларга бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилган. Жумладан, бундай корхоналар энди хомашёни биржа орқали эмас, балки “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилмоқда.
маҳсулот, ўзининг, етказиб, бўлмоқда, жуда, узоқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар