«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:20
ЎЗO‘Z

Дунёдаги "энг қиммат" ва нодир 6 танга

17 дек, 09:27 9 669 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги "энг қиммат" ва нодир 6 танга Нодир тангаларни йиғиш – нумизматика – ҳозир бутун дунёдаги энг оммабоп машғулотга айланган. Оддий кишилар қандай тангалар жуда ҳам қиммат нархда баҳоланишини билмасликлари мумкин, бироқ профессионаллар бу борада бутун бошли экспедициялар ташкил қилиб, тинмай қидириш ишлари билан машғул бўлишади.

Танганинг қиймати эса бир неча жиҳатга боғлиқ – ёши, тарихий қиймати, ноёблиги ва бошқалар. Қуйида дунёдаги энг қиммат ва камёб тангалар рўйхатини тақдим этамиз.

Ҳошимийлар динори

Чиқарилган йили: 1944
Номинал қиймати: 1 динор
Сўнгги баҳо: 1 000 000 доллар

Саудия Арабистон зарбхонаси бу динорни халифа Умар бин Абдул Азизнинг машҳур зиёратига бағишлаб чиқарган. Бунга қадар у Арабистон ярим оролида чиқарилган энг қиммат танга, дея ҳисоблаб келинарди. Шунингдек, Саудия Арабистонида танга шарафига бутунбошли қишлоқ номи ҳам қўйилган.

Сен-Годен икки бошли бургути

Чиқарилган йили: 1907
Номинал қиймати: 20 доллар
Сўнгги баҳо: 3 000 000 доллар

Икки бошли бургут дизайни таниқли ҳайкалтарош Август Сен-Годен томонидан 1907 йилда ишлаб чиқилган. Жуда ҳам мураккаб суратни қайта чиқариш анча мушкул эди: усталар талабга жавоб берувчи атиги 20 нусхани тайёрлашга муваффақ бўлишди. Кейинроқ лойиҳа бир неча бор ўзгартирилди, танга эса 1933 йил охирига қадар чиқарилган. 1907 йилнинг икки нусхаси айни кунда Смитсон музейида сақланади. Ўша йилга тегишли яна бир танга эса кимошди савдоларда 3 000 000 долларга сотилган.

Кумуш доллар

Чиқарилган йили: 1804
Номинал қиймати: 1 доллар
Сўнгги баҳо: 4 100 000 доллар

Гарчи танга номида 1804 йил кўрсатилган бўлса-да, у фақатгина 1830 йилда чиқарилган. Бу доллар Эдмунд Роберст томонидан ўзининг Сиамдаги дипломатик миссиясига олиб кетиши лозим бўлган совға сифатида ишлаб чиқарилган. Кейинчалик зарбхона уларни янада кўпайтиришга қарор қилди: 2 ва 3-синфдаги юбилей долларлар ҳам тақдим этилди. Энг биринчиси эса яқин вақтга қадар Маскат Султонига тегишли бўлган. Уни номи ошкор этилмаган коллекциячи 4 миллиондан кўпроқ маблағ эвазига харид қилди.

Қирол Эдвард III флорини

Чиқарилган йили: 1344
Номинал қиймати: 6 шиллинг
Сўнгги баҳо: 6 800 000 доллар

Double Leopard номи билан машҳур бўлган ушбу танга Англия қироли Эдвард III ғазнахонаси томонидан чиқарилган. Флорин номинал қиймати олти шиллингни ташкил этади. Уни бутун Европа бўйлаб қабул қилишган. Тангада тахтда ўтирган қирол тасвирланган бўлиб, четларида қоплон бошлари жойлашган. Флорин чиқарилганидан атиги бир неча ой ўтиб муомаладан олинади. Бу Британия нумизматикасидаги энг нодир нусха саналади. Айни дамда дунёда учта шундай танга борлиги маълум. Улардан бири хусусий коллекцияда (номи ошкор этилмаган инсонга 6 800 800 долларга сотилган), иккитаси эса Британия музейида сақланади.

Брашер тангаси

Чиқарилган йили: 1787
Номинал қиймати: 1 цент
Сўнгги баҳо: 7 400 000 доллар

Танга Нью-Йоркда ишлаган заргар Эфраим Брашер томонидан яратилган. Брашер эскирган дизайн ўрнига янгисини таклиф қилган, бироқ Нью-Йорк штати қонун чиқарувчи мажлиси унинг аппеляциясини рад этган. Брашер ишининг атиги бир неча тимсоллари сақланиб қолган: бургут кўкрагида алоҳида белгига эга бўлган энг қиммат нусха 2011 йилги хайрия аукционида 7,4 миллион долларга сотилди.

Ёйилган сочли Озодлик

Чиқарилган йили: 1794
Номинал қиймати: 1 доллар
Сўнгги баҳо: 10 000 000 доллар

Ёйилган сочли Озодлик 1794 йилда зарб этилган бўлиб, у Қўшма Штатлар федерал ҳукумати томонидан берилган илк ўн долларли тангага айланди. Дизайн Роберт Скотга тегишли бўлиб, у ўшанда оммабоп бўлган испан доллари оғирлиги ва ҳажмидан фойдаланган. Танга мис билан кумуш эритмасидан тайёрланган. Унинг олд томонида Озодлик ҳайкали тасвирланган бўлса, орқасида анъанавий равишда бургут расми туширилган. Ёйилган сочли Озодлик дунё нумизматлари томонидан қадрланувчи энг катта тарихий қийматга эга бўлган тангадир.
чиқилган, билмасликлари, 1344Номинал, дунёда, суратни, Европа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар