«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:16
ЎЗO‘Z

WP: МРБ Россия Трамп фойдасига АҚШ сайловларига аралашган деб ўйламоқда

10 дек, 14:37 6 368 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
WP: МРБ Россия Трамп фойдасига АҚШ сайловларига аралашган деб ўйламоқда АҚШ Марказий разведка бошқармаси келган хулосага кўра, Россия 2016 йилги АҚШ президентлик сайловига аралашган кўринади. Москва Дональд Трампнинг ғалабасини таъминлаш учун шундай йўл тутган, деб ёзмоқда The Washington Post нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, махфий хизматлар гўёки РФ ҳукумати билан боғлиқ бўлган ва WikiLeaks сайтига Демократик партия серверидан ўғирланган минглаб мактубларни топширган хакерларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишган. Хакерлар, шунингдек, Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг мактубларини ҳам ўғирлашган эди. Нашр манбаларининг айтишларича, аниқланган шахслар МРБга аввалдан маълум бўлиб, "Россиянинг Трампни илгари суриш ва Клинтонга зарар етказиш амалиётининг бир қисми ҳисобланади".

"Разведка бошқармаси келган хулосага биноан, Россиянинг мақсади номзодлардан бири, Трампнинг ғалаба қозонишига ёрдам беришдан иборат бўлган. Бу умумий қарашдир", — деб ёзган нашр юқори лавозимли Америка мулозимига таянган ҳолда.

АҚШдаги турли ОАВнинг ФҚБдаги манбалари Демократик партия серверларини "рус" хакерлари бузганига бир неча маротаба шама қилишган эди. ОАВларида эса, Россия АҚШдаги сайлов натижасига таъсир кўрсатишни хоҳлаётганига оид тахминлар илгари сурилганди.

Шу билан бирга, расмий шахслар, шу жумладан президент Барак Обама ҳам бу хусусда якуний хулоса чиқарилмаганини билдирган. Расман ФҚБ тергов жараёни боришини ошкор қилгани йўқ. АҚШ ҳукумати эса, Россиянинг хакерлик ҳужумларига алоқасини исботловчи далилларни тақдим этмаяпти.

Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, хакерлик ҳужумларида Россиянинг айбланишига жавобан, ошкор қилинаётган маълумотларда Россия манфатларига жавоб берадиган ҳеч нарса йўқлигини таъкидлаган ҳамда ўша ахборотлар мазмунидан сайловчилар эътиборини чалғитиш учун шундай қилинаётганини айтган эди.
қозонишига, сайловларига, расмий, Америка, Нашр, Post




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар