«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:52
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик

08 дек, 22:16 7 536 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда давлат идоралари вакилларининг аҳоли билан мулоқотига танқидий баҳо берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди», — дея таъкидлади сайланган Президент.

Шу йил 25 сентябрда ташкил этилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан 218 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг қарийб 59 фоизи ечимини топган бўлса, 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.

— Очиқ айтишим керак, бу мурожаатлар таҳлилидан кўп нарса аён бўлди. Таъбир жоиз бўлса, улар ҳаётимизда мавжуд бўлган ўткир муаммоларга кўзимизни очиб берди, — дейди Шавкат Мирзиёев. — Улар турли соҳалардаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, қонунга зид бўлган кўплаб идоравий йўриқномаларни бекор қилиш, ставкаси оптимал бўлган банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам бериш ҳақида, ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳақида мурожаат қилмоқда. Шу билан бирга, аҳолимиздан уй-жой қурилиши, коммунал, транспорт ва савдо хизмати, энергия таъминотини, йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Лекин шу ўринда бир савол туғилади: мана шу мурожаатларда кўтарилган ҳаётий муаммоларни жойлардаги ҳокимлик ва идоралар, тегишли мутасаддилар ўз вақтида ҳал этиши зарур эмасмиди?

Сайланган Президентга кўра, бу масалада алоҳида қонун, яъни, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Лекин бу қонуннинг ижросини назорат қилиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Шу сабабли ана шу қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансабдор шахсларни нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортиш зарур.

2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарда «Халқ қабулхоналари» ташкил этилади ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши таъминланади.

Парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартиби жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев Сенатда ҳар йили бир марта ички ишлар вазирининг энг аввало профилактика соҳасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш амалиётини қўллашни таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тантанали йиғилишда 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинди.
ижросини, олдида, бизнинг, берди, фуқаролардан, фаолият




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар