«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 00:35
ЎЗO‘Z

Обамани ҳақоратлаган Дутерте Трампнинг олқишига сазовор бўлди

03 дек, 22:17 6 385 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Обамани ҳақоратлаган Дутерте Трампнинг олқишига сазовор бўлди Филиппин президентининг гиёҳванд моддаларга қарши кураш усули дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланган эди. АҚШнинг янги сайланган президенти эса Дутертенинг ушбу кампаниясига “оқ йўл” тилагани хабар қилинмоқда.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Филиппин оролларининг президенти Родриго Дутерте билан телефон орқали боғланган ва суҳбат давомида мамлакатда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши кураш усулларини маъқуллаган, деб хабар қилмоқда Protoday.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин ороллари раҳбари Дутерте жорий йилнинг 30 июн куни расман президент этиб тайинлангач, мамлакатда оғуфурушларни йўқ қилишга қаратилган махсус операция ўтказишга буйруқ берган.

У бу орқали оролларда гиёҳванд моддалар тарқатилиши муаммосига тўлиқ чек қўйишга аҳд қилган. Айтиш жоизки, Филиппин президентининг гиёҳванд моддалар савдосига қарши бу каби кескин кураш усули дунё ҳамжамияти, шу жумладан АҚШ президенти Барак Обама томонидан кескин қораланган эди.

АҚШнинг янги сайланган президенти Трамп эса Дутертенинг ушбу кампаниясига “оқ йўл” тилади, деб ёзган нашр. Филиппин ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, жума куни Филиппин раҳбари ва АҚШнинг янги сайланган президенти телефон орқали “ўта қизиқ ва жонли” суҳбат қуришган. Етти дақиқа давом этган телефон қўнғироғи давомида, Трамп Дутертени 2017-йилда Оқ Уйни зиёрат қилишга таклиф этган.

“Ва у менинг кампаниямга омад тилади”, — дея баёнот қилган Дутерте телефон суҳбатидан сўнг.

Унинг сўзларига кўра, Трамп мамлакатда оғуфурушликка қарши қаратилган кураш “ўта тўғри” олиб борилмоқда, деган фикрни билдирган. Дутерте ҳокимият тепасига келган кундан бошлаб мамлакатда оғуфурушлар ўлдирилиши ҳолати 200% ортган.

Полиция томонидан тарқатилган сўнгги маълумотларга кўра, наркотик моддалар олди-сотдисида гумон қилинган 3 минг киши шу вақт оралиғида суд ва терговсиз ўлдириб юборилган.
ортган, усулларини, Айтиш, бўлди, савдосига, президентининг




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 29
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 206
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 79
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 1
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 137
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 17
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Бўлимлар