«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 5 кун ичида 41724 киши муддатидан аввал овоз берди

29 ноя, 22:04 7 102 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 5 кун ичида 41724 киши муддатидан аввал овоз берди Хабарингиз бор 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Айни куни сайловда иштирок этолмайдиган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатидан олдин овоз беришни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Муддатидан аввал овоз бериш 2 декабрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълумот беришича, 28 ноябрь ҳолатига кўра жами 41 минг 724 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатидан олдин овоз берган.

Қорақалпоғистон Республикаси – 3529 нафар;

Андижон вилояти – 4151 нафар;

Бухоро вилояти – 4858 нафар;

Жиззах вилояти – 754 нафар;

Навоий вилояти – 2521 нафар;

Наманган вилояти – 2393 нафар;

Самарқанд вилояти – 2315 нафар;

Сирдарё вилояти – 2089 нафар;

Сурхондарё вилояти – 1995 нафар;

Тошкент вилояти – 3724 нафар;

Фарғона вилояти – 3339 нафар;

Хоразм вилояти – 2746 нафар;

Қашқадарё вилояти – 3459 нафар;

Тошкент шаҳри – 3859 нафар.

Муддатидан аввал овоз берганлар сони шу кунгача Бухоро вилоятида юқори кўрсаткичга эга – 4858 нафар, энг кам кўрсаткичли вилоят эса Жиззах бўлиб турибди – 754 нафар.

Муддатидан аввал овоз бериш учун Ўзбекистон ркспубликаси фуқароларидан 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президенти сайловида қатнаша олмаслиги юзасидан сабабларни келтирган ҳолда ёзма ариза билан ўз ҳудудидаги сайлов участкасига мурожаат қилиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Ўзбекистон Президенти сайловида жами 21 миллион 435 минг сайловчи бўлиб, уларнинг 10 миллион 825 мингдан зиёди хотин-қизлар, 555 мингдан ортиғи сайловда биринчи марта овоз бераётган ёшлар ҳисобланади.
бўлиб, мингдан, қадар, эдик, 2393, Фарғона




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар