«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:56
ЎЗO‘Z

Россиялик журналистлар сайловни ёритиш учун Ўзбекистонга етиб келди

29 ноя, 21:52 7 269 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик журналистлар сайловни ёритиш учун Ўзбекистонга етиб келди Айни дамда бутун дунёнинг тажрибали сиёсатчилари, журналистлари нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш учун кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан делегациялар, дунёнинг кўзга кўринган ОАВлари ходимлари ташриф буюрмоқда.

28 ноябрь куни сайловни ёритиш бўйича Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситаллари ходимлари Ўзбекистонга етиб келди. Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловни ёритиш учун мамлакатимизга келган ОАВ вакиллари билан учрашди.

Марказий сайлов комиссияси раиси журналистларни сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини, журналистларнинг сайлов кампаниясига тааллуқли ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан бугунги кунга қадар сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган юзга яқин матбуот анжумани ва брифинг ўтказилди. Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 306 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.

Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бошлаб шу кунга қадар мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситаларида 15 минг 845 та материал эълон қилинди.

Тадбирда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
билан, воситаларида, ўзларини, хорижий, сайловни, эълон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар