«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:16
ЎЗO‘Z

Дубайда ўзбекистонлик суд қилинмоқда

26 ноя, 08:21 7 535 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дубайда ўзбекистонлик суд қилинмоқда Дубай жиноят ишлари судида ҳеч қаерда ишламайдиган, Дубайда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароси иши кўрилмоқда. Ўзбекистонлик Ҳиндистон фуқаросини пичоқ қўллаган ҳолда тунашда ва шунингдек чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда, дейилади Кун нашрида.

2015 йил 12 майда Дубайнинг Ал Қусайс туманидаги компаниялардан бирининг бошқарувчиси ўз ходими бўлган ҳиндистонликдан валюта айирбошлаш пунктида 200 минг дирҳам пулни (55 минг доллар) айирбошлаб келишини илтимос қилган. Ҳинд бу пулларни олиб, тушлик вақтида ўзи яшайдиган Наиф тумани яқинидаги айирбошлаш пунктига йўл олган. Айирбошлаш пункти ёпиқ бўлгани сабабли эркак пулларни дам олиш вақтидан кейин айирбошлашга қарор қилган ва уйига йўл олган. У уйи жойлашган бинонинг лифтига кирганда ўзбекистонлик унинг ортидан лифтга кирган. Ҳинд 3-қават тугмасини, ўзбекистонлик эса 2-қават тугмасини босган. Бироқ ўзбекистонлик лифт 2-қаватда тўхтаганда лифтдан тушмаган. Лифт 3-қаватда тўхтаганда жиноятчи лифтдан чиқаётган ҳинд қўлидан сумкасини тортиб олмоқчи бўлган, бироқ ҳинд қаршилик кўрсатган.

Шунда жиноятчи ёнидан пичоқ олиб, ҳинднинг қорнига мушт туширган ва сўнгра пичоқ билан унинг қўл панжаларига зарбалар берган ҳамда юзига мушт туширган. Шундан кейин у ҳинднинг қўлидан сумкасини юлиб олиб, зинадан пастга отилган. Қонга беланган ҳинд унинг ортидан борган, бироқ бинодан чиқаверишда ҳушини йўқотган.

Полиция жиноятчини кузатув видеокамералари ёзувлари ҳамда у лифтда қолдирган бармоқ излари орқали қўлга олган. Ҳинд жиноятчи шахсини аниқлаш вақтида ўзбекистонликка ишора қилган. Ўзбекистон фуқароси ўз қилмишини ва ўз қурбонларини айирбошлаш пунктлари ёнида пойлаб юрганини тан олган. У шунингдек пичоқни воқеа жойи яқинидаги чиқинди идишига ташлаб кетганини айтган. У жиноятни молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабабли содир этгани ҳамда пулларни Ўзбекистонга жўнатиб юборганини маълум қилган.

Таъкидланишича, суд ушбу ишни 28 ноябрда давом эттиради.
ишни, тугмасини, бирининг, маълум, Ўзбекистонлик, вақтидан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар