«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:19
ЎЗO‘Z

Абдулла Орипов ҳаётлик вақтида ўз ўлими ҳақида ёзган шеъри эълон қилинди

07 ноя, 12:35 18 970 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулла Орипов ҳаётлик вақтида ўз ўлими ҳақида ёзган шеъри эълон қилинди 6 ноябрь куни шоир Аҳад Қаюм ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали марҳум шоир Абдулла Орипов ҳаётлик чоғида ёзган шеърини омма эътиборига ҳавола қилди. Унинг маълум қилишича, бу шеърни эшитгач, шоирнинг дўстлари ва фарзандлари уни эълон қилмасликка аҳд қилишган. Ушбу шеърда шоир, ўз ўлими ҳақида ёзганди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

“Абдулла Орипов бу шеърни ёзиб, ўқиб берганларида ёнидаги дўстлари, болалари ҳўнг-ҳўнг йиғлаган эдилар. Ҳатто бу шеърни эълон қилмаймиз, деб туриб олгандик. Начора, мана, эълон ҳам қилдик. Минг афсус...” дея Аҳад Қаюм марҳум шоир Абдулла Ориповнинг “Чидайсан, болам” шеърини эълон қилган.

ЧИДАЙСАН, БОЛАМ

Жисмимни кўтариб турибди тупроқ,
Ернинг устидаман, йўқ зарра нолам.
Ўзи чорлар бир кун бағрига, бироқ,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ҳай дунё, ўзингни бир пулга сотдинг,
Калава топдинг-у, учин йўқотдинг.
Мен каби охири ғафлатда қотдинг,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Инсон эзгуликдан топгай фароғат,
Нима зарур унга зулму қабоҳат.
Кимдир уриштириб, қилгайдир роҳат,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ерни ҳам, кўкни ҳам айладим тавоф,
Лекин ҳеч биридан чиқмади жавоб.
Бўғзимда “Нега?”, деб қотди бир хитоб,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Дунёга боқмадим мен асло ёвдек,
Гоҳо тўсса ҳамки йўлимни ғовдек.
Ҳар ҳолда, гаплашдик икки соқовдек,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон штатидаги шифохонада вафот этди. Унинг жасади ортилган самолёт бугун, 7 ноябрь куни АҚШдан Ўзбекистонга келиб қўнади. 8 ноябрь куни элимиз суйган шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов “Чиғатой” қабристонига дафн этилиши кутилмоқда.
чоғида, чорлар, Ҳатто, Аҳад, эълон, қилдик




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар