«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

Абдулла Орипов Тошкентдаги Чиғатой қабристонида дафн этилади

07 ноя, 12:33 10 077 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулла Орипов Тошкентдаги Чиғатой қабристонида дафн этилади “Бу жудоликка Қандай чидайин? Энди қандай нафас оламан? ...меҳрибоним, чиройли отажоним энди йўқлар, бу дунёда йўқлар. ...мени ташлаб кетдилар”. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз Орипованинг ижтимоий тармоқда отасининг вафоти сабаб ёзган юқоридаги сўзлари инсон қалбини ларзага келтиради.

Шу йилнинг сентябрь ойида АҚШга даволаниш учун жўнаб кетган Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги шифохонада вафот этди. Маълумотларга кўра, у 3 ноябрь куни кома ҳолатига тушиб қолган, 5 ноябрь куни эрта тонгда эса унинг аҳволи оғирлашган.

6 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг вафоти ҳақида баёнот берди.

“Маҳаллий вақт билан 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Хьюстон шаҳридаги (АҚШ, Техас штати) касалхонада Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов оғир касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди. Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этади. Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди”, дейилади баёнотда.

Абдулла Ориповнинг жасади ортилган самолёт АҚШдан Ўзбекистонга 7 ноябрь куни кечки соат 20:00да қўнади. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берди.

“Бугун кун бўйи Дўрмонда, буюк устоз Абдулла Орипов хонадонида бўлдим. Келиб кетувчи биродарларимизни устознинг туғишган акаси Абдураззоқ ака, Абдулла аканинг синглиси Бибисора опа ва қизлари Шоирахон ва Юлдузхон кутиб олмоқда. Устознинг қариндош-уруғлари, дўсту-биродарлари мотам саросимасида. Қайғу аламдан барчанинг боши эгик. Ичкаридан Юлдузхоннинг фарёди эшитилади. Унсиз кўз ёш тўкканларнинг сукунатига чидаб бўлмайди. Оғриқдан дил ўртанади”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.

“Zamin.uz” сайти Абдулла Ориповнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
жўнаб, инсон, тармоқда, Тошкентдаги, келишга, ўз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар