«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:40
ЎЗO‘Z

Валютафуруш департамент ходимига пора беришга уринди

26 окт, 19:10 8 734 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Валютафуруш департамент ходимига пора беришга уринди Ғ.Пардаев ноқонуний валюта сотиш жиноят эканлигини билса-да, бундай ишдан ўзини тиймади. У жорий йилнинг март ойида Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ёнида фуқаро Мадина Мўйдиновага 100 АҚШ долларини сотаётган вақтда СОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олиниб, унинг бу қилмиши тегишли равишда расмийлштирилади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёни олиб борилаётган вақтда Ғ.Пардаев ҳуқуқбузарлиги учун чора кўрмаслик эвазига департамент ходимига пора беришини айтади. Департамент ходими унинг таклифига кўнмайди. Ушбу ҳолат учун қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини уқтиради ва ҳолатни ўрганиш жараёнида Ғ.Пардаевдан керакли ҳужжатларни келтириб беришни сўрайди. Вазиятни кўнгилдагидек ҳал эта олмаган валютафуруш эртасига талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш ўрнига, такроран ҳуқуқ-тартибот ходимига пора беришни мақсад қилади. Яъни, Ғ.Пардаев бир миллион сўм пулни целофан пакетга солиб, департамент ходимининг хизмат хонасида унга беради. Бироқ иш у ўйлагандек бўлиб чиқмади. Ғ.Пардаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил билан қўлга олинди.

Орган ходимини пора эвазига ўзининг йўриғига юргазишга ҳаракат қилган Ғ.Пардаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди ўз ҳукмини ўқиди.
ишдан, такроран, Валютафуруш, органлар, март, валюта




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 1
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар