«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда ўзини СЭС ходими деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлди

04 дек, 08:29 8 588 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги кўп қаватли уйларда ўзини СЭС ходими деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлди Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйларда Санитария- эпидемиология станцияси ходимаси кўринишидаги қизлар суваракка қарши дориларни сотиб олишни таклиф қилишмоқда, деб ёзади UZ24.

Ижтимоий тармоқдаги “Жамоатчилик назорати”га мурожаат қилган фойдаланувчининг хабарига кўра, ўзларини гўёки СЭС ходими деб таништираётган ва дори таклиф қилаётганлар шахсини тасдиқловчи гувоҳномага эга эмас. Гувоҳнома талаб қилганларни “СЭС қизлари” ҳақорат қилишган ва жанжал чиқаришган. Кириш йўлагидаги кузатув камераси эса уларнинг юзини суратга олган.

Шунингдек, фойдаланувчилар кўп қаватли хонадонларда ўзини “ТЧСЖ ходимиман” деб таништирган йигитлар ҳам юрганлигини маълум қилишган. Бироқ улардан раҳбари ҳақида сўралганда, “қочиб қолишган”.

Ушбу ҳодиса юзасидан UZ24 мухбири Республика Давлат эпидемиология- назорат маркази вакили билан боғланди. Марказдан берилган маълумотга кўра, ҳеч ким дизенфекция воситаларини тарқатиш учун юборилмаган ва юборилмайди ҳам. Маълум бўлишича, фуқаролар айнан шу ёки шунга ўхшаш ҳодиса юзасидан шикоят қилиб, унинг қонунийлигини сўраб биринчи марта мурожаат қилаётгани йўқ.

Қайд этиш жоизки, суратга олинган кадрларнинг ишончли экани ҳозирча тасдиқланмаган. Бироқ интернет фойдаланувчилари суратдаги қизларни ўз уйлари атрофида кўришганини, баъзилари эса уларни милиция ходимлари қўлга олишганини ёзиб қолдиришган.

Фото: UZ24




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар