Бухорода ўзини маҳаллий газеталардан бирининг мухбири сифатида таништирган сохта журналист йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сукут сақлаши учун коллеж директорларидан пора олди. Бу ҳақда «UZ24»га асосланиб «Kun.uz»
хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, айбланувчи 2014 йил июнида Когон маиший хизмат коллежига келиб, ўзини "Медиа-плюс" газетасининг вилоят мухбирлари мувофиқлаштирувчиси сифатида таништирган.
Унинг сўзларига кўра, у гўё шу газета мухбири билан бирга ушбу коллежга «Соғлом бола йили» давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида мақола тайёрлаш учун бош муҳаррир кўрсатмаси билан келган.
Коллеж кутубхонасини кўздан кечирган «журналистлар» ичига ўқувчилар томонидан суратлар чизилган китобларни топишган. Ёрдамчисини жўнатиб, жиноятчи директорга босим ўтказишни бошлаган, директор давлат дастурига риоя қилмаётганини, бу ҳақда тегишли жойларга хабар қилишини айтган.
Қўрқиб кетган директор сохта журналист билан келишишга ҳаракат қилган ва унга 50 доллар ва 100 минг сўм кўринишида пора таклиф қилган. Сохта журналист ва текширувчи бу таклифга рози бўлган.
Улар шу йўл билан Когон мактабгача таълим ва сервис коллежи раҳбариятидан 100 доллар ва 300 минг сўм олишга ҳаракат қилишганида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Ушбу қилмиши учун сохта журналист 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Фото: anhor.uz