«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:02
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги 4 сиёсий партия Президент сайловида иштирок этиш учун ижозат олади

24 сен, 10:36 10 244 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги 4 сиёсий партия Президент сайловида иштирок этиш учун ижозат олади 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Мажлисда сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 241–моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси 2016 йилги президентлик сайловида иштирок этиш учун сиёсий партияларнинг тақдим этилган аризалари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Комиссия аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Барча муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
чиқилди, воситаларининг, моддасига, оммавий, комиссиясининг, Qalampir




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар