«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:08
ЎЗO‘Z

Бразилиялик футбол фанати 13 ўғлига таниқли футболчилар исмларини берди

10 сен, 23:04 8 902 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бразилиялик футбол фанати 13 ўғлига таниқли футболчилар исмларини берди Бразилиялик футбол ишқибози ўзининг 13 нафар ўғлини таниқли футболчиларнинг исмлари билан номлаган. Бу ҳақида "Kun.uz" маълум қилди.

40 ёшли Ириней Круз ва унинг турмуш ўртоғи Жусилейда Сильва бемалол ўз ўғилларидан футбол жамоасини тузишлари мумкин. 1 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг барчаси Бразилия ва бутун дунёга донғи кетган футболчиларнинг исми билан аталган.

Жуфтлик қиз фарзанд туғилишини жуда истайди, аммо ҳозирга қадар оила фақат ўғиллар ҳисобига кенгаймоқда. Консейсан-ду-Койте қишлоғида яшовчи эр-хотин 13-фарзандининг қиз бўлишини жуда хоҳлашган эди, бироқ оилада яна бир ўғил дунёга келди. Уни бразилиялик афсонавий футболчи "Сўйлоқ" шарафига Рональдо деб номлашди.

Кичик Рональдо 18 ёшли Робсон, 17 ёшли Рейнан, 15 ёшли Райан, 14 ёшли Рубенс, 13 ёшли Ривальдо, 12 ёшли Руану, 10 ёшли Рамон, 9 ёшли Ринкон, 7 ёшли Рикельме, 5 ёшли Рамирес, 3 ёшли Раи ва 2 ёшли Рафаэллардан иборат катта "жамоа"га қўшилди.

Жуфтлик тўйдан олдин ўзаро келишиб олган: агар оилада ўғил туғилса, уларга отаси исм қўяди, қиз дунёга келса - онаси.

Иринейнинг дунёдаги энг яхши футболчиларнинг исми "Р" ҳарфидан бошланишига ишончи комил, шу боис унинг барча ўғилларига қўйилган исмлар шу ҳарфдан бошланган. У лоақал бир фарзандининг машҳур футболчи бўлиб етишишини орзу қилади. "Уларнинг барчаси яхши футболчилар, айниқса, Робсон ва Райан - улар бизнинг юлдузли ҳужумчиларимиз", - дейди ғурур билан Ириней. У дам олиш кунлари ўғиллари ва қишлоқнинг футбол жамоаси ўртасидаги ўйинга ҳакамлик қилади.

Оила бекасининг сўзларига кўра, уларнинг биргина тушлик қилиши учун одатда бир килограмм гуруч, бир килограмм дуккаклилар ва жуда катта қадоқли макарон маҳсулотлари кетади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар