«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:04
ЎЗO‘Z

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг кейинги босқичларини муҳокама қилишди

07 сен, 14:32 14 493 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг кейинги босқичларини муҳокама қилишди Кеча, 6 сентябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган жой – Ҳазрати Хизр қабристонида бўлиб, марҳум қабрига гулдаста қўйди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида меҳмон бўлган Владимир Путин Ислом Каримовнинг оила аъзолари – турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ҳамда қизи Лола Каримова-Тилляева билан учрашди.


Шунингдек, Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик 2004 йил 16 июнда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома асосида изчил ривожланиб бормоқда.

Ўзаро ҳамкорлик кенг кўламли ва самарали бўлиб, ҳукуматлараро ва идоралараро алоқалар олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда. Мамлакатларимиз БМТ, ШҲТ, МДҲ каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу ташриф Владимир Путиннинг Ислом Каримовга, Ўзбекистон халқига юксак ҳурматидан далолат беришини қайд этди. Ўзбекистон Ислом Каримов ва Владимир Путин асос солган мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини давом эттириши ва янада мустаҳкамлашини алоҳида таъкидлади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон учун, ўз халқининг фаровонлиги учун улкан ишлар қилгани, энг мураккаб пайтларда ҳам тинчлик ва барқарорликни таъминлагани, бу мамлакат тараққиётига хизмат қилганини алоҳида таъкидлади. Россия давлатларимизнинг ўзаро ҳамкорлигини давом эттириш ва ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 23
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 26
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 92
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 302
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар