«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:28
ЎЗO‘Z

Йигитали Мамажонов: “Райҳон оиламиз тикланишини хоҳлаётгандир, аммо мен...”

03 авг, 01:06 18 272 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йигитали Мамажонов: “Райҳон оиламиз тикланишини хоҳлаётгандир, аммо мен...” Актёр Йигитали Мамажонов ва хонанда Райҳон Ғаниеваларнинг оиласи атрофидаги миш-мишлар ҳалигача тингани йўқ. Мухлислар актёр ва хонанда ўртасидаги муносабатларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилмоқда.

“Дарё” нашри Йигитали Мамажонов билан интервью уюштирди ва актёрнинг шахсий ҳаёти борасидаги айрим саволларга жавоб олди.

“Санъатга қандай қилиб кириб келгансиз, деган қолип савол бор. Сўнгги вақтларда энг жонга теккан савол: ‘Нимага ажрашиб кетдингиз?’. Биринчидан, бу шахсий ҳаёт. Баъзилар: "Биз мухлисмиз, машҳурларнинг шахсий ҳаётини билишга ҳаққимиз бор" - дейишади. "Йўқ, ҳаққингиз йўқ — бу шахсий ҳаёт. Сиз санъатга қандай кириб келганимизни, ижодимизни билишингиз, буни танқид қилишингиз мумкин. Мухлисларнинг ҳаётимизга аралашишларининг иложи ҳам, ҳақ-ҳуқуқлари ҳам йўқ, шундай экан, шахсий ҳаётимиз ҳақида ҳам билишларига ҳақлари йўқ”,— дейди актёр журналистлар томонидан бериладиган, унга ёқмайдиган савол ҳақида гапирар экан.

Актёр Райҳон билан муносабатлари ҳақидаги саволга эса қуйидагича жавоб берди:

“Биласизми, мен бирор инсонга нисбатан гина сақлаб юрмайман, яхши муомала қиламан, ёмон муомалада бўла олмайман. Балки, Райҳон оиламиз сақланиб қолишини, тикланишини жуда хоҳлаётгандир, аммо мен хоҳламаяпман. Чунки бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Мисол учун, Сиз дарахт экиб келаяпсиз-да, кимдир бошқа томондан келиб, уни юлиб кетаверса, қандай қилиб боғ барпо бўлиши мумкин? Ёки Сиз дарахт экаяпсиз, кимдир унга сув қуйиб турмаса, ҳатто ҳаракат ҳам қилмаса, у боғ кўкармайди, яшнамайди. Бундай боғ яратгандан, яратмаган яхшироқ, деб ўйлаб қолдим”.

Манба: Даракчи.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар