«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Корея ЭОДТ соҳасида ҳамкорлик қилади

18 июл, 17:20 6 915 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Корея ЭОДТ соҳасида ҳамкорлик қилади Тошкентда эркин ва очиқ дастурий таъминотни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

Корея Республикаси ахборот технологиялари саноатини рағбатлантириш миллий агентлиги (NIPA), Корея Савдо ва Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (KOTRA), «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ)ни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужжат «NIPA» Президенти Юн ДжонгЛок, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Ҳабибуллаев, ТАТУ ректори Ўткир Ҳамдамов ва IUT ректори Шерзод Шерматов томонидан имзоланди. Мазкур меморандум эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича ўтказилган Ўзбекистон-Корея форумидаги давра суҳбати натижаларига кўра имзоланди.

Меморандум ЭОДТдан фойдаланишни ва ўқитишни рағбатлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосларини яратиб, мазкур йўналишда муҳандисларни тайёрлашга хизмат қилади. Томонлар электрон ҳукумат тизимида ЭОДТни жорий этиш ҳамда турли тренингларни ташкиллаштириш орқали кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар