«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:17
ЎЗO‘Z

Чақалоқ 5 минг АҚШ долларига пулланди. Аммо...

25 июн, 18:58 7 805 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чақалоқ 5 минг АҚШ долларига пулланди. Аммо... Пойтахтимизда бировнинг уйида яшаётган (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Муниса Тўхтаеванинг чақалоқ сотиш фикри тезда кўчага тарқалди. Дарров бола олувчи ҳам топилди. Аввалига иккиланиб турган Муниса кўп ўтмай розилик билдирди. Чақалоқ савдосини эса бир эмас, тўрт нафар кимса ҳал қилди. Боиси, ушбу кимсаларнинг барчаси норасида ортидан келадиган пулга кўз тикишганди. Бу ҳақда “Кун” нашри ёзмоқда.

Лобар Ҳусанова чорасиз қолган аёлга уйидан жой бергани учун пул талаб қилган бўлса, Наима Юнусова, Жамшид Муродов ҳамда Умар Турсуновлар болага харидор топиб, ўртада воситачилик қилганликлари учун мўмай даромадни мақсад қилишди.

Ўтган йилнинг апрель ойларида болани фуқаро Марина Садирова сотиб оладиган бўлди. “Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир”, тўртовлон қизалоқни 5 минг АҚШ долларига баҳолашди. М.Садирова бу нархга кўнди, лекин ушбу кимсаларнинг ноқонуний ишлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берди.

Келишилган жойда 5 минг АҚШ долларини олган воситачилар чақалоқни “эгаси”га топширишди. Бу “савдо”ни жуда тез ва силлиққина битирдик, деб ўйлаб хурсанд бўлган олғирлар чучварани хом санаган эди...

Бир норасида гўдакни сотиб, мўмай даромад хаёли билан кўчага шошаётган мазкур кимсалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олиниб, айбдорларга нисбатан одил суд томонидан тегишли жазо тайинланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар